Latest news

01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  1 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 15 та жамоа иштирок этади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 15 та жамоа иштирок этади

Шу йилнинг 23-29 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва унда 15 та жамоа 1,5 та йўлланма учун курашга киришади.

Йўлланмалар сонининг аниқ кўриниши 15 март куни бўлиб ўтадиган “Банияс” — “Насаф” учрашуви натижасига боғлиқ. Беллашувда қаршиликлар зафар қучса, саралаш ўйинлари якунига кўра 2 та жамоа Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичига йўл олади. Акс ҳолда, фақатгина 1 та жамоада бундай имконият бўлади.

Регламентдан келиб чиқиб, саралашда Биринчи лига жамоалари (4 та фарм-клуб бундан мустасно) ҳамда Иккинчи лигаларнинг ғолиб жамоалари ҳудудий ассоциацияларнинг кафолати остида иштирок этади. Иккинчи лигаларнинг ҳудудий ғолиблари сифатида Бухоронинг “Бинокор” ва Тошкент вилоятининг “Келес” жамоалари мусобақага қўшилди. Шунингдек, пулка ўйинларига кўра Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган, аммо талаб этилган ҳужжатларни вақтида топшира олмаган “Денов” жамоаси ҳам кубок саралашига таклиф этилган.

Қуръа ёрдамида жамоалар 1/8 финалдаги рақибларини аниқлаб олади. Фақатгина битта омадли жамоа автоматик равишда ¼ финал йўлланмасига эга чиқади. Битта учрашувдан иборат ўйинлар якунига кўра мағлуб жамоалар мусобақани тарк этади. Регламентнинг 20.1-бандидан келиб чиқиб, саралаш учрашувларининг асосий вақтида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаса, қўшимча таймларсиз навбат пенальтилар сериясига берилади.

Аввалроқ хабар берилганидек, саралаш учрашувларига қуръа 19 март куни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда ташлаб берилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика