Latest news

10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  1 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  10 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  9

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал мезбонлиги учун 6та шаҳар даъвогарлик қилади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал мезбонлиги учун 6та шаҳар даъвогарлик қилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сўнгги икки мавсумдан буён Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи стадион номига шаффоф қуръа ёрдамида аниқлик киритиб келмоқда.

"Шунга кўра 2020 йилги кубок финалига Наманган мезбонлик қилган бўлса, 2021 йилда бу вазифа Самарқанд шаҳри чекига тушганди. 

Финал кетма-кет икки бор битта шаҳарда ўтмаслигини таъминлаш мақсадида бу йилги қуръада Самарқанд шаҳри иштирок этмайди. 2022 йилги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига 6та шаҳарнинг 8та стадиони даъвогарлик қилади. 

Финал мезбонини аниқлашда дастлаб Тошкентнинг уч стадиони — “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” саватчаларга ташлаб олинади. Мазкур уч стадиондан бири қуръанинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади. Барча шаҳарларда имконият тенг бўлиши ва бунда пойтахтнинг имконияти қолганларникидан юқори бўлмаслиги учун шундай қарорга келинган. 

Қуръанинг иккинчи босқичида 6 та шаҳар саватчага ташланади: водийнинг Наманган, Фарғона, Яйпан шаҳарлари, пойтахт Тошкент, шунингдек воҳанинг Қарши ҳамда Бухоро шаҳарлари. Айни вақтда Наманган, Тошкент, Яйпан ва Қаршидаги стадионлар финал талабларига жавоб беради. Фарғонадаги “Истиқлол” ҳамда Бухородаги “Бухоро” стадионларида эса таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ишонамизки, финал учрашувига қадар мазкур стадионлар ҳолати яхшиланиб улгуради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига клубларининг уй стадионларига қўйилаётган талабларни босқичма-босқич қатъийлаштириб боради. Режамизга кўра, олдиндаги уч мавсум давомида барча майдонлар сифати талаб даражасига келтирилиши керак", - дейилади хабарда.


Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 15 та жамоа иштирок этади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика