Latest news

21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  144 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  6 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  5 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9 16:30Эшитдик-да! Усмон Тошев Афғонистон терма жамоасини тарк этди  14

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги News

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги

Ортда қолаётган 2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди.
Ўтиб бораётган йилда “қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишиб, ўз тарихида бешинчи маротаба чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам “Бунёдкор”га тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлашиб, ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Ундан ташқари, футбол мактабимиз ва жамоамиз фахрийлари ўзлари иштирок этган турнирларда бош совринга эга чиқишди.

Энди бу натижалар тарихда қолди. “Бунёдкор” янги йилда ҳам янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилади. 2014 йилдаги энг асосий вазифа бу – Осиё Чемпионлар лигаси турнири бош совринин мамлакатимизга олиб келишдир.
Бу мақсад йўлида “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоаси доимо изланишда. Ўйлаймизки, 2014 йилги футбол мавсуми ҳам “қалдирғочлар” учун муваффақиятларга бой йил бўлади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ходимлари Сиз азизларни кириб келаётган 2014 йил билан самимий муборакбод этади.

Янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги муваффақиятлар, эзгу орзуларингиз рўёбга чиқишини тилаймиз!

“Бунёдкор” футбол клуби
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика