Latest news

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  2 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  19 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган ягона тунислик футболчи Шакер Зуаги ҳақида News

Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган ягона тунислик футболчи Шакер Зуаги ҳақида

2014 йил Игорь Шквирин мураббийлигидаги “Олмалиқ” жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинига тунислик футболчи қўшилди.

Афтидан, ўзимча кўрикдан ўтиш учун келган оддий бир ўйинчи бўлса керак деб ўйладим. Арсланмирад Аманов билан келишувга эриша олмаган жамоа бошқа бир туркманистонлик футболчи дарвозабон Мақсадмурод Шомуродовни сафига қўшиб олди. Трансферлар ойнасиниг ёпилишига тобора оз фурсат қолаётгани сабаб жамоа яна бир легионер билан кучайиб олишни кўзлаганди. Шквирин барибир якунда тунислик Шакер Зуаги номзодида тўхталди.

Мутахассис камдан кам ҳолларда хориждан футболчи танлашда адашади. Зуаги амалда билдирилган ишончларни тўлиқ оқлашни бошлади. Европа ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчи юртимизга келгунига қадар Швецариянинг “Цюрих”, Россиянинг “Локомотив” жамоаларида ўйнаганди. Тажрибали футболчидан кўп нарса кутилганди. Зуаги Ўзбекистон чемпионатидаги илк мавсумида олмалиқликларнинг асосий таркибидан жой олди ва муҳим бўлагига айлана олди.

Олий Лигада жами 22та баҳсда майдонга тушган ярим ҳимоячи тўрт бор дарвоза тўрини титратди. Таянч зонасидаги барқарор ўйини, майдонни яхши кўра олиши, жамоадошларини тўп билан таъминлаб туриши пойтахт грандларини эътиборини тортмасдан қолмади. Молиявий томондан ҳозиргига қараганда бир мунча бақувват “Бунёдкор” жамоаси мавсум якунланиши биланоқ Зуагига таклиф билан чиқди. Эркин агент сифатида Тошкентга кўчиб ўтган футболчининг клубдаги фаолияти ёрқин кечди деб баралла айта оламиз. Бир ярим йил мобайнида 37та учрашувда 10га яқин голлар урди, кўплаб голларга ассистентлик қилди. Асосийси мухлислар эътирофига сазовор бўлди. 2016 йилни биринчи даврасидан сўнг “қалдирғочлар”ни тарк этган Зуаги БАА иккинчи лигаси қатнашчиси “Ал Ҳалиж” клубига йўл олди. Тўғри, унга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ, футболчи юртимизда “Бунёдкор”дан бошқа жамоада ўйнамаслигини айтиб ўтганди. Зуаги ўтган йили фаолиятига якун ясади ва ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.


Шакер Зуаги юртимиздаги ҳаёти ва фаолияти ҳақида қуйидаги сўзлаганди.

“Ўзбекистон ҳақида олдин деярли ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Футболи борасида бирор фикр билдира олмасдим. Менга таклиф тушганида ўзимни бошқа мамлакатда синаб кўриш истаги туғилди. Мослашишда қийналмадим. Одатда бу ерда легионерлар мослашишга қийналишар экан. Менда эса бу борада муаммо бўлмади. “Олмалиқ”да Игорь Шквирин қўл остида ажойиб бир йилни ўтказдим.

Шундан сўнг мени “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан жамоасида кўрмоқчи эканлиги ҳақида айтди. “Олмалиқ” билан бир йиллик шартнома имзолагандим. Йил оҳирида эса битм ўз кучини йўқотди. Ўзбекистонда фаолият бошлашимдан олдин таҳминан 5-7 ой жароҳат туфайли расмий баҳсларда майдонга тушмагандим. Ўйлашимча клубдаги шароитларга кўпгина жамоалар ҳавас билан қарайди. Машғулот ўташ учун суъний ва табиий майдонлар бор. Қишни қорли кунида ҳам бу ҳеч қандай жиддий таъсир ўтказмайди.

У билан тил топишиб кетишимиз осон кечди. “Бунёдкор” билан биринчи йил хеч қандай соврин ютмаган бўлсакда бунга жуда яқин келдик. Агарда кубок финалида ютганимизда мавсумни соврин билан тугатардик. Фаолиятимда “Локомотив”, “Цюрих”, “Бунёдкор” муҳим ўрин тутади. Пойтахтдаги сўнги йилимда биз жамоа билан биринчи даврани юқори даражада ўтказдик. Мағлубиятга учрамадик. Клуб нималарга қодир эканлигини кўрсатди.

Голни ноодатий тарзда яъни стул атрофида нишонлашга изоҳим оддий. Ўшанда мағлубиятлардан бошимиз чиқмаётганди. “Машъал” билан ўйиндан олдин руҳшунос биз билан машғулот ўтказди. Бир соат давом этган назарий машғулотда руҳшуноснинг бир гапи нафақат мени балки бошқа жамоадошларимга ҳам таъсир қилди. Инсон ўз кучига ишониши учун бир жойда муқим ўрнашиши ва ўз ишини мукаммал тарзда давом эттириши лозим экан. Агарда эртага гол урсам стул атрофида айланиб нишонлаймиз дегандим”, - дейди Зуаги.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика