Latest news

07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  9 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3

Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мутахассис оламдан ўтди News

Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мутахассис оламдан ўтди

Украиналик мутахассис Леонид Остроушко 2019 йилнинг 3 декабрь куни вафот этди.

Ўтган аср охирида "Навбаҳор" ва "Дўстлик" клубларидаги фаолияти билан юртимиз футболи ишқибозларига яқиндан таниш бўлган мутахассис 83 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақида таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида шундай ёзади:

"Бугун Леонид Остроушко вафот этди. Ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам мамлакат кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мураббий. У Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида ўтказган ягона ўйинида Бора Милутинович бошқаруви остидаги Хитой терма жамоасини мағлубиятга учратганди. 

Албатта, Леонид Константинович тарихда энг аввало СССР чемпионатининг асосий лигасида 200 та учрашув ўтказган "Қайрат" клуби футболчиси сифатида қолади.

Леонид Остроушко 83 ёшда эди. У узоқ ва шарафли ҳаёт кечирди. Бугун эса у орамизда йўқ. Ундан ёрқин хотира қолди...".

Ушбу фикрларга қўшимча қилишимиз мумкинки, Леонид Константинович Остроушко 1936 йилнинг 10 августида Украинада таваллуд топганди. Футболчилик фаолияти Киевнинг "Динамо"си ва Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби сафида ўтган. Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, спорт устаси. Марҳум мутахассиснинг сўнгги клуби Минскнинг "Динамо" клуби бўлганди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика