Latest news

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Ўзбекистон чемпионати-2014 учрашувларида ҳакамлик муносиб даражада бўлмоқда News

Ўзбекистон чемпионати-2014 учрашувларида ҳакамлик муносиб даражада бўлмоқда

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати биринчи давра ўйинларининг ярми ортда қолди.

Ҳакамлар фаолияти анъанавий равишда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири ҳисобланади. Арбитрларнинг фаолиятига клублар, матбуот, мухлислар муносабат билдиради.

Олий Лига жамоалари ўртасидаги мусобақанинг қайд этилган қисми давомидаги ҳакамликни таҳлил қилиб, ҳакамлар учрашувларни муносиб даражада бошқариб бораётганликларини ишонч билан таъкидлаш мумкин. Ўтган 49 учрашув давомида назоратчилар томонидан бош ҳакамдан тортиб захира ҳакамларигача ҳеч кимга бирорта ҳам паст баҳо қўйилгани йўқ.

Жорий Чемпионатда медаллар учун даъвогар ҳисобланган «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги Олий Лига 7-тур марказий учрашувидаги ФИФА рефериси Валентин Коваленконинг, беллашувнинг кескин ва шиддатли руҳига қарамай, эътирозга сабаб бўлмаган ҳаракатлари – малакали ҳакамлик фаолияти намуналаридан бири бўлди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси «Пахтакор» – «Локомотив» учрашувидаги сифатли ҳакамлик ишини муносиб баҳолади. Бош ҳакамга 1 миллион сўм миқдорида бонус билан тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика