Latest news

12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  2 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди? News

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди?

Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг энг муҳим иккита ўйинига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси Австрияда йиғин ташкил қилади.

Мазкур йиғин 17-23 июль кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, йиғин давомида Германия бундеслигаси вакили "Боруссия" Дортмунд билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳам белгилаб қўйилибди. Аммо бу ўйин қайси куни бўлиб ўтиши ҳақида бизда маълумот йўқ.

Шу ўринда бир савол туғилади: биз "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнаймиз? Асосий таркибми, ўринбосарлари жамоаси биланми ёки умуман бошқа таркибми? "Боруссия"нинг асосий таркиби июль ойида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларини маълум қилди ва рақиблар орасида Ўзбекистон деган гап йўқ.

"Боруссия"нинг ўртоқлик ўйинлари:
11 июль. "РВ Эссен" - "Боруссия"
15 июль. "Урава Редс" - "Боруссия"
18 июль. "Милан" - "Боруссия"
22 июль. "Бохум" - "Боруссия"
28 июль. "Боруссия" - "Эспаньол"



Бундан кўриниб турибдики, бизга "Боруссия" Дортмунднинг бошқа таркиби, масалан ёшлари рақиблик қилиши мумкин. Чунки асосий таркиб бошқа клублар билан ўйнаётган бўлади. Аслини олганда, бизга мана шу Австрия йиғини керакми? Клубларни-ку тушунса бўлади, уларга бир-икки ҳафталик йиғинлар керак. Лекин терма жамоани июль ойида йиғишдан ҳеч қандай маъно кўрмаяпмиз.

Ҳозирча футболчиларни терма жамоадан бироз узоқда ушлаб уларга дам берган маъқул. Чунки терма жамоа номини эшитиб кўпчиликнинг юраги безиллайдиган бўлиб қолган. Футболчилар июль ойида терма жамоадан узоқ бўлсин, яхшиси улар клублари билан иккинчи даврага тайёргарлик кўрса шу кўпроқ фойда беради.

Хитойга қарши ўйин 31 август куни бўлиб ўтишини инобатга олсак, Самвел Бабаян июлда жамоани йиғиб нима фойда кўриши мумкин, ҳайронмиз. Ўзи шундоқ ҳам августда ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Августдаги йиғин 20-дан бошланар экан. 24 ёки 25 август куни Тошкентда бирорта терма жамоага қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Шундай экан, июлдаги йиғин нима беради? Ундан кўра, танқидлар роса авж олган айни ҳозирги пайтда футболчиларни терма жамоадан узоқда тутган маъқул эмасми?

Х.Холиқов.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика