Latest news

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  15 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  18 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади News

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 9 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-турида мезбон КХДР термасига қарши баҳслашди.

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар термаси 3 ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. КХДР 4 та ўйин ўтказган ҳолда 10 очко билан 1-ўринни сақлаб турибди.

Мусобақа қоидаларига кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Гуруҳдаги ягона мағлубият Шерали Бобоқулов жамоасининг Осиё Кубоги–2018 мусобақаси финал босқичига чиқишига тўсқинлик қилди. Ўзбекистон аёллар термаси Жанубий Кореяга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда 1-ўринни эгаллай олмайди. “B” гуруҳида 1-ўрин учун курашни КХДР ва Жанубий Корея олиб боради.  

Осиё Кубоги–2018 саралаши
“B” гуруҳи, 3-тур
7 апрель, жума

КХДР – Ўзбекистон 4:0
Голла
р: Ким (28, 90), Санг (54, 65)

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика