Latest news

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  9 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  119 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди News

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” ғолиблигини қўлга киритди.

Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси давомида ишончли ва барқарор ўйин намойиш этган олимпиячи қизларимиз барча учрашувларни ўз фойдаларига ҳал этишди. 5 та учрашувда 29 марта рақиблар дарвозаси ишғол этилиб, ўз дарвозамиз дахлсизлиги эса сақлаб қолинди. Якунда энг кўп очко жамғаришга эришган Баҳром Норсафаров шогирдлари турнир ғолиблигини тантана қилишди.

Бугун Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси юртимизга қайтиб келди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида ЎФА, футбол жамоатчилиги вакиллари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олишди.


Сўнгра Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Унда футболчи қизларимизни ушбу муваффақият билан табриклар экан ЎФА Биринчи вице-президенти юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилувчи ҳар бир терма жамоамиздан мухлислар ҳамиша юқори натижаларни кутишини таъкидлаб ўтди.

- Ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг ютуғи – футболни чин дилдан севадиган халқимизни хушнуд этади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида ғолиб чиққанидан ҳам барчамиз бирдек қувондик. Ушбу муваффақият аҳил жамоанинг машаққатли меҳнати махсули эканини биламиз. Муҳими – мана шу аҳиллик ва ўзаро ишончни жамоадаги ҳамиша энг устувор жиҳатлар бўлишига интилишингизни истардик. Зеро ҳали олдинда 2022 йилда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига жиддий ҳозирлик олиб боришимиз ва унда муносиб иштирок этишимиз лозим. Асосий мақсадимиз эса – Осиё чемпионатида совриндор бўлиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш саналади. Бу йўлда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамиз учун барча зарур шарт-шароитни яратиб беради. Энг муҳими – сизлар чиройли ўйин ва яхши натижалар билан халқимизни хушнуд этсангиз бўлгани, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув мобайнида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари ҳам бундай ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

- Аввало мусобақа мобайнида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни масъулиятли мусобақалар кутмоқда. Биз ҳар бир турнирга жиддий тайёрланган ҳолда юртимиз шаънини ҳар доим муносиб ҳимоя қилишга интиламиз, - деб ўз фикрларини билдирди терма жамоа устози Баҳром Норсафаров.

Учрашув якунида “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида олтин медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари мукофотланди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика