Latest news

14:55Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  1 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  7 13:22U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик ҳакамлар бугун АҚШ — Тожикистон ўйинида ишлашади  1 12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  11 12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  1 11:32Левандовски қишда "Барса"дан кетишни режалаштирмаяпти. Унинг 2026 йилнинг ёзида эркин агент бўлиб кетиш эҳтимоли юқори  2 10:41Италиянинг Молдова ва Норвегияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  13 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  12 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  3 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  12

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди News

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.


Ўртоқлик ўйиниЎзбекистон - Аргентина 0:1
02.02.2021, 18:30"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Нурдин Букуев (Қирғизистон), Анатолий Рубаков, Никита Афинагенов (иккиси Ўзбекистон)
Вақтга масъул ҳакам: Хушнуд Атамуродов (Ўзбекистон)
ГОЛ. 11 - Лукас Боло Алемани 0:1;

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Элбек Тўлқинов, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 15.Суннатулла Жўраев, 20.Хушнур Эркинов, 21.Давлат Ибрагимов.

Аргентина (биринчи бешлик): 1.Лукас Фарах, 2.Дамиан Стаззоне, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Андрес Герати.
Захира: 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло Алемани, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 7.Анхель Клаудино, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роса, 12.Матиас Старна, 13.Сантиаго Руфино.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

38. Мураббийларимиз дарвозабон ўрнига олтинчи футзалчини майдонга туширишди

36. УМАРООООВдан навбатдаги сейф. Константино Вапоракининг яқиндан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтарди

34. УСМОНООООООВ. Бу сафар ҳам дарвозабоннинг ажойиб ҳаракати тўпни дарвозага киришига йўл қўймади

34. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Жўраев дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб борди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

33. Ропиевнинг зарбасига аниқлик етишмади

30. ЗАРБАА. Жўраев жаримадан кучли зарба йўллади, Фарах тўпни қайтариб юборди

30. ЗАРБАА. Андрес Герати кучли ва аниқ зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилди

28. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширди, Корсонинг зарбасига аниқлик етишмади

28. Умаров тўпни Эркиновга узатди, бироқ футзалчимизнинг зарбасига аниқлик етишмади

25. Иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқаси анча сокин ўтмоқда

23. Усмонов дарвозабон дарвозадан анча чиқиб кетганини кўрди ва зарба йўллади, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади

21. ЗАРБААААА. Нишоновнинг зарбаси устунга тегиб қайтмоқда

21. Меҳмонлар иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлашди. Стаззонени зарбасини Рустам Умаров бартараф этди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Иккинчи бўлим бошланмоқда. Футзалчиларимиз майдонга кириб келмоқда

Баҳснинг биринчи бўлими якунланди. Ҳамюртларимиз анча кучли ва тажрибали ҳисоблаган Аргентина терма жамоасига қарши анча яхши ҳаракат қилишмоқда

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси бошланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

18. УХХХХ. Меҳмонлар дабл пенальти тепиш имконига эга бўлди, бу сафар ҳам бахтимизга тўп устунга тегиб қайтмоқда

18. Ҳужумга ўтаётган футзалчиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. Тўпни эгаллаб олган Анхель Клаудино тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ тўп устунга тегди

17. Меҳмонлар мураббий ҳам биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларда танаффус олишга қарор қилди

17. ЗАРБААААА. Нишонов қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин Лукас Фарах ўз ўрнида

16. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди, аммо Усмонов ҳужумни бартараф этди



14. УХХХХХ. Футзалчиларимиз яна бир бор тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Усмоновни зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Нишоновнинг зарбасини ҳимоячи қийинчилик билан бартараф этди

13. Раҳматов вакилларимиз орасида энг фаол ҳаракат қилаётган футзалчига айланмоқда. У рақибларидан тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди, бироқ зарба ноаниқ

Учрашувдаги илк taym-out'ни мураббийимиз Баҳодир Аҳмедов олди



12. Ҳамюртларимиз гол ўтказиб юборганидан сўнг ҳужумга ўтишди. Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади

11. ГОЛ.  Лукас Боло Алемани ҳисобни очди



10. Лукас Боло Алемани узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай футзалчиларимизга тегиб бурчакка чиқиб кетди



7. Учрашувдаги илк қўполликни футболчиларимиз амалга оширди

7. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида футзалчиларимиз яхши ҳаракат қилишаётган эди, бироқ охирги дақиқаларда устунлик амалдаги жаҳон чемпионларида

7. ЗАРБААА. Аргентиналиклар бир нечта кучли ва аниқ зарба йўллашмоқда, бироқ дарвозабонимиз ўз ўрнида

5. ЗАРБААА. Речиа кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Умаров ўз ўрнида

5. ЗАРБА. Лукас узоқдан зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ


 

5. ЗАРБА. Одилов бурчак зарбасини амалга ошриди, бироқ Усмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади

3. ЗАРБААААА. Раҳматов майдонга тушиши билан ҳужумга ўтди ва иккита хавфли зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони яхши ҳаракат қилди

1. Учрашувдаги илк хавфли вазиятни меҳмонлар яратди. Бахтимизга тўпга Стаззоне етиб кела олмади

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари биргаликда эсдалик учун суратга тушмоқда

Ҳар икки мамлакат мадҳияси янгради

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика