Latest news

16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  0 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  7 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   11

Ўзбек футболидаги профессионализм News

Ўзбек футболидаги профессионализм

Профессионал, профессионализм сўзларининг маъносини қайтада тушунтириб ўтирмоқчи эмасман.

Ўзбек футболида, хусусан, клублар ичида бу сўз шундай урфга айланганки, деярли барча клубларда «профессионал» сўзи қўшилган. Ҳаттоки клублар иштирок этадиган мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг номида ҳам бу сўз мавжуд — Профессионал футбол лигаси.

Якунига етиб бораётган Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури учрашувлари ўтказиб бўлинди. Айни ушбу турдан ўрин олган «Қизилқум» — «Турон» учрашувида қизиқарли ҳолатга гувоҳ бўлдик. Бу нарсага мухлислар қанчалик эътибор қаратишди, билмадик, аммо чиндан ҳам эътиборга арзирли ҳолат.

Ўйин давомида яйпанликлар дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов 90 дақиқа давомида машғулот формасида ҳаракат қилди. Дарвозабон кийган футболканинг орқасида на исм-фамилия бор, на рақам.

Маълумотларга кўра, Акмал Ортиқовнинг формаси «Қизилқум» дарвозабони Игнатий Нестеровники билан бир хил бўлганини сабаб ўйин олдидан учрашув комиссари ва ҳакамлар шундай қарорга келишибди.

Ўйин олдидан футболчиларнинг майдонда киядиган формаси келишиб олиниш керак. Бу ҳолатни тасодифга ҳам йўйиш қийин.

Ана энди Профессионал футбол лигасининг "Мусобақалар ўтказиш регламенти"га назар соламиз. Мазкур регламентнинг 19-бобидаги мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблари ушбу ҳолатда бажарилмаган.

Шунингдек, 13-бобдаги ЎзПФЛ комиссарининг мусобақалардаги фаолияти тўғрисидаги 13.6-банд ҳам бажарилмаган. Унга кўра: "ЎзПФЛ комиссари учрашувни мазкур Регламентга мувофиқ ташкил этиш, хавфсиз ўтказилишини назорат қилиш, хуқуқ-тартибот органлари, стадион ва клублар расмийлари, футболчилар, томошабинлар ҳаракатларини баҳолаш учун масъул ҳисобланади". Бироқ реглмент мазкур ҳолатда бузилган.

Ушбу турда бўлиб ўтган пойтахтдаги «Бунёдкор» — АГМК ўйинида ҳам эътиборга молик жиҳат бор.

Ўйиннинг 89-дақиқасида АГМК сафида Мурод Тошматовнинг ўрнига ўйинга қўшилган Нодир Абдураззоқовнинг кийган формаси бошқа жамоадошлариникидан фарқ қилади. Буни қуйидаги суратлар орқали билиб олиш мумкин. Ранг ва дизайн жиҳатидан бир жамоанинг икки хил формаси мавжуд.

Ушбу ҳолатда ҳам регламент бузиляпти. Регламентнинг 19-бобида мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблар кўрсатилган. 19.2-бандда футболканинг ўнг енгида ЎзПФЛ логотипи, чап енгида эса ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган мусобақа титул ҳомийсининг рамзи бўлиши лозимлиги айтилган.

Қуйидаги суратда эса ушбу белги футболчининг формасида йўқлигини кўриш мумкин.

Ўзини ҳурмат қилган ташкилот мазкур ҳолатда жилла қурса клубга нисбатан огоҳлантириш бериб қўйиши мумкин эди. Клублар эса ўзларига юклатилган вазифани тўғри қилишса уларга нисбатан эътироз ҳам бўлмайди. Ахир клубда ҳам, ташкилотда ҳам профессионал сўзи шунчаки кўзни қувонтириш учун ёзиб қўйилмаган.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика