Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

“Ўзбек футболи тарихи”: Қўқонда футбол ўйнаган рус аскарлари, латта-путталардан ясалган тўплар, янги ташкил этилган Туркистон ўлкаси биринчилиги News

“Ўзбек футболи тарихи”: Қўқонда футбол ўйнаган рус аскарлари, латта-путталардан ясалган тўплар, янги ташкил этилган Туркистон ўлкаси биринчилиги

Ўзбек футболи 2022 йили 110 ёшга тўлди.

Футболимиз ўтган давр мобайнида турли даврлардан ўтди, ўз миллий чемпионатига эга бўлди, халқаро мусобақаларда ном таратди. Бугунги кунга келиб эса ўзбек футболи жаҳонда, хусусан, ФИФА рейтингида  100 таликка киради. 

Ўзбек футболининг 1912 йили Қўқон шаҳрида бошланганини, ўтган вақт ичида “Пахтакор” халқ жамоасига айлангани, клублар ўртасидаги ажойиб драмалар ҳақида сиз-у, биз яхши биламиз. Бироқ, футболимиздаги эътиборга молик, аммо кўп ҳам гапирилмаган жиҳатлари талайгина. Ушбу жиҳатларни эса марҳум спорт журналисти, ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев ўзининг “Аср футболидаги асл қадрдонларим” китобига киритган. 

“Championat.asia” нашри ушбу китобга таянган ҳолда ўзбек футболи тарихидаги эътиборга молик жиҳатларни – “Ўзбек футболи тарихи” рукнида ҳавола этиб боради.

Футбол бизда қандай ўрганилган ва оммалашганининг тарихи бир ажойиб. Қўқондаги “Ваҳм-чорсу” маҳалласидан сал нарироқдаги ҳарбир гарнизон ҳудудидаги ялангликларда рус аскарлари бўш вақтларида “футбол” деб аталадиган ўйин билан шуғулланишади. Ушбу ўйинларга баъзан ҳарбир қисм раҳбарлари ҳам қўшилиб туришади. Бу ҳақдаги гап-сўзлар эса айни шу маҳалла ёшлари ўртасида тарқалади.

Лекин маҳалладаги ўзбек ёшлари бу ўйин билан шуғулланишмайди. Сабаби бунга маҳаллий диндорлар қарши чиқадилар. Катта чеклаш ва таъқиқларга қарамасдан барчани ушбу ўйин ўзига маҳлиё қилиб боради. Секин-аста футбол бутун шаҳар узра машҳур бўла бошлайди. Ёшлар ўйин учун бўш ерларни топиб, дарвозалар ўрнинии белгилайдиган устунларни ўрнатишади. Энди эса ягона масала қолади – тўп. Ўша пайтларда тўплар дўконларда сотилмас, спорт дўконлари-ку, деярли бўлмаган. Футбол ўйнашга иштиёқи кучли ва сабри чидамайдиган ёшлар эса латта-путталардан тўплар “яратишади”. Аммо бу каби тўпларда футбол ўйнаш анча ноқулай, сабаби – яхши сакрамайди, чидамли ва пишиқ бўлмайди. 

Коптокнинг яна бир янги тури ҳам ўйлаб топилган. Унга кўра, иккита эски дўппи орасига пуфлаб шиширилган резина камера жойлаштирилган ва қарабсизки янги копток тайёр. Бироқ бу тўп аввалгисига қараганда сакровчанлиги кучли, арзимаган нарсага ҳам “учиб” кетаверади. Вақт ўтиб ўзбек ёшлари рус аскарларидан ҳақиқий тўпларни ҳам сотиб олишни бошлашади. 

Айни 1912 йилнинг ўзида Қўқонда маҳаллий ёшлардан иборат жамоалар пайдо бўла бошлаган. Кейинроқ Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Жиззах, Когон каби шаҳарларда спортнинг футбол турига қизиқиш ортиб боради. 

1912 йилнинг ўзида эски Скобелов, ҳозирги Фарғона шаҳри ва Андижон жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Дастлабки ўйин Фарғонада бўлади ва унда мезбон жамоа вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Жавоб учрашуви Андижонда, ушбу ўйинда ҳам мезбонлар ғолиб бўлади, ҳисоб – 3:2.

Орадан 3 йил ўтиб, 1915 йили Туркистон ўлкаси биринчилиги ҳам ўтказилади. Ушбу мусобақада ғолиблик “Скобелев тўгараги” футболчиларига кулиб боқади. 

Изоҳ: “Ўзбек футболи тарихи” рукни остидаги мақолалар ҳафтада 3 марта эълон қилиб борилади. 

Author : Og'abek Samisov
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика