Latest news

11:39"Реал" кейинги ёзда "Манчестер Сити" етакчисини сотиб олиш учун барча имкониятни ишга солади  3 10:42"Ливерпул"га қарши учрашувдаги хатолардан сўнг МЮ Каземирони бошқа клубга таклиф қилди  7 10:15Николай Ширшов хотира кубоги. Бугун турнир ғолиблари аниқланади   2 10:11Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини "Рома"да давом эттиради  2 09:40Кечирилмади! Немис клуби мухлислари футболчини бошқа жамоа либосида суратга тушгани учун дўппослашди  0 09:03Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди  4 08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  2 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  1 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  5 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  9 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  3

Ўзбек футболи. Ҳакамлар билан боғлиқ вазиятлар туфайли регламентга ўзгаришлар киритилди News

Ўзбек футболи. Ҳакамлар билан боғлиқ вазиятлар туфайли регламентга ўзгаришлар киритилди

Сўнги пайтларда Суперлигада учрашувларни бошқариб бораётган ҳакамлар билан боғлиқ турли эътирозлар янграётгани ва бу холатлар футбол мухлислари ўртасида кенг муҳомакаларга сабаб бўлаётгани рост.

Аксарият вазиятларда бундай эътирозлар асосан футбол клубларида фаолият олиб бораётган мураббийлар томонидан билдирилмоқда. Шундан келиб чиқиб доимий равишда футбол клубларининг ҳакамларга бўлган норозилигини мусобақалар регламентида ўрнатилган тартибда амалга оширишларини таъминлаш ва назорат қилиш масаласи бўйича 2021 йилги мусобақалар регламентининг 18-бобига қуйидаги таҳрирда қўшимча бандлар киритилди:

"18.19. Мусобақа давомида ёки унинг якунида бош мураббий, клуб раҳбари ёки футболчиси учрашув ҳакамлигига нисбатан ўз эътирозини билдирса, бироқ учрашув расмий қайдномасига Регламентнинг 16.2-бандида кўрсатилгани бўйича шикоят аризаси киритмаса, ЎФАнинг "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади".

Бу нима дегани? Бир қараганда барчаси тушунарли. Лекин эндиликда ҳар бир футбол клуби мураббийи, клуб раҳбари ёки футболчиси ҳакамлар билан боғлиқ вазиятларда ўта ҳушёр бўлиши талаб этилади. Яъни юқорида айтиб ўтилган шахслар ўйин давомида учрашув ҳакамига нисбатан эътироз билдирса ва кейинчалик ўйиннинг боришидан келиб чиқиб бу холат ўзининг ҳам ёдидан кўтарилиб кетмаслиги керак. Ўша эътирозлар тегишли тартибда ўйин якунидан сўнг учрашувнинг расмий қайдномасига ҳам киритиб қўйилиши талаб этилмоқда. Бундан ташқари мураббий томонидан матбуот анжуманларида учрашув ҳакамлари билан боғлиқ вазиятлар туфайли ўз эътирозларини билдириб ўтсалар, албатта унинг бу эътирозлари расмий қайдномада ҳам акс этган бўлиши шарт. Акс холда ЎФАнинг "Интизом кодекси"га кўра футбол клублари ва эътироз билдирган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жарима чораси қўлланилади.

"18.20. Мусобақа давомида жамоа учун белгилаб қўйилган техник зонада фақатгина бош мураббийнинг эркин ҳаракатланиши ҳамда майдондаги футболчиларга кўрсатма бериши учун рухсат этилади. Қолган барча вазиятларда клубнинг бошқа вакилига нисбатан ЎФАнинг "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади".

Бунда эндиликда футбол учрашувлари вақтида футболчиларга кўрсатмалар бериш учун техник зонада эркин ҳаракатланишга фақатгина бош мураббий ҳақли эканлиги қатъий белгилаб қўйилди. Масалан "Навбаҳор"да бош мураббий Виктор Жалилов билан биргаликда маслаҳатчи мураббий Самвел Бабаян ҳам футболчиларга кўрсатма бериш учун техник зонада эркин ҳаракатланмаслиги шарт.

Умид қиламиз-ки, юқорида келтирилган ўзгаришлар футболимиз ривожи ҳамда имиджининг юқорилашига хизмат қилади.

Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика