Latest news

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  14 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  29 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  103 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

Ўзбек футболи афсонаси 75 ёшда News

Ўзбек футболи афсонаси 75 ёшда

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ўзининг ёрқин ўйинлари билан миллионлаб ишқибозлар қалбини забт этган маҳоратли футболчилардан бири Биродар Абдураимовдир.

Унинг "Пахтакор" сафидаги ўйинларини барча фахр билан тилга олади. Абдураимов фамилиясини эшитганда мухлислар кўз ўнгида голга ташна ҳужумчи гавдаланади десак, хато қилмаган бўламиз. Бу йил таниқли футболчи, маҳоратли мураббий Биродар Абдураимов 75 ёшни қаршилайди.

Эркин (Биродар) Абдураимов 1943 йилнинг 14 майида Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Болалигидан спортга қизиққан Биродар тенгдошлари билан маҳаллада футбол ўйнар, бўш вақт топди дегунча стадион томон ошиқарди. Футбол бир нечта спорт турига хос ҳаракатларни ўзида мужассамлаган мураккаб ўйин. Бироқ тўп билан дўстлашган уддабурон қахрамонимиз эрта тонгдан майдон бўйлаб югуриб, тўп тепиб машқ қилишдан чарчамасди. Ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 16 ёшида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига киритилди. Сергей Арутюнов бошчилигидаги бу жамоа Чимкент ва Петропавловскдаги мусобақаларда муваффақият қозонган.

Ёш йигит ҳар бир машғулот пайти залда соатлаб шуғулланар, бурчак зарбасини қойилмақом тарзда тепишни ўзлаштирар, тинкаси қуриса ҳамки, яна ва яна машқ қилаверарди. Шу тарзда Биродар учун омадли йиллар бошланди. Олдинда уни "Пахтакор" кутарди.

Абдураимов собиқ иттифоқнинг ўсмирлар, олимпия ва миллий терма жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олқиш олган. Рио-де-Жанейродаги афсонавий "Маракана" аренасида 140 минг томошабин шоҳидлигида собиқ иттифоқ термаси таркибида Бразилия термаси устидан ғалаба қозонилган учрашувда ўйнаган!

1960-74 йилларда "Пахтакор" жамоасининг етакчи ҳужумчиси сифатида ажойиб ўйинлари билан ўзбек номини дунёга танитди. Қуйида биз санаб ўтадиган фактлар қахрамонимизнинг чинакам истеъдод соҳиби эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Мамлакат чемпионатларида 425 учрашувда иштирок этган, шу жумладан, "Пахтакор" таркибида 358 учрашувда қатнашган.

1968 йили СССР чемпионати олий лигасида 22 гол, 1972 йили биринчи лигада 34 гол билан энг сермаҳсул тўпурарга айланган.

Нуфузли турнирларда 104 та гол киритиб, "Григорий Федотов номидаги тўпурарлар клуби" аъзосига айланган.
СССР кубоги финалчиси бўлган.

1990 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган.

1992 йили бош мураббий сифатида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг биринчи соҳиби сифатида тарихга кирган.

1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ХII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи сифатида чемпионга айланган.

Биродар Ҳасанович Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга Абдураимовлар сулоласига асос солган.Тўнғич ўғли Азамат терма жамоамиз таркибида Осиё ўйинлари чемпиони, бир қатор мамлакатлар чемпионатлари ғолиби бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи. Яна бир фарзанди Жасур Абдураимов эндиликда "Пахтакор" жамоаси мураббийлар штабида ишламоқда.

Биродар Абдураимов "Шуҳрат" медали (1994), "Ўзбекистон ифтиҳори" (2003) кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" (2006) ордени билан мукофотланган.

Биз ўзбек футболи афсонаси Биродар Ҳасановични 75 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз ҳамда яна кўп йиллар футболимиз равнақига ҳисса қўшиб юришини тилаймиз!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика