Ўзбек футболчилари ҳам энди Red Button иловасидан фойдаланади, Coca-Cola Суперлига 4-турида махсус акция ўтказилади
		
		29 mar 2022 13:44
        News	
	 
				 
				Ўзбек футболчилари ҳам энди Red Button иловасидан фойдаланади, Coca-Cola Суперлига 4-турида махсус акция ўтказилади
Жумладан, ЎзПФЛ келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб бормоқда. ЎФА қошида юқоридаги каби ҳолатларни аниқлаш мақсадида алоҳида махсус инспекция ташкил қилинган бўлиб, мазкур инспекция бу борада қатор далиллар тўплаб бормоқда.
2020 йилнинг 11 сентябрь куни ФИФА ва Халқаро Профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPRO) ўртасида келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича келишув имзоланган. Мазкур келишув доирасида Players Red Button (футболчиларнинг қизил тугмаси) иловаси ишлаб чиқилган. Ушбу илова смартфонларга ўрнатилади ва ундан фақатгина профессионал футболчилар фойдаланади. Илова ёрдамида футболчи келишилган ўйинлар билан боғлиқ ҳолат ёки маълумотларни сезган тақдирда, бу ҳақида исми ошкор этилмасдан, хавфсиз ва аноним тарзда хабар бериш имкониятига эга бўлади.
Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ишчи гуруҳ ташкил қилди. Ишчи гуруҳ Players Red Button иловаси ҳақида клублар футболчиларига тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда футболчиларга ушбу иловадан фойдаланиш кўникмаларини ўргатади.
Қолаверса, Coca-Cola Суперлиганинг 4-тури доирасида махсус акция ўтказилади. Унда учрашувлар олдидан жамоалар футболчилари ҳамда ҳакамлар бригадаси Red Button иловаси фонидаги “Ҳалол футбол” шиори остида биргаликда суратга тушади ва келишилган ўйинларга қарши биргаликда курашишга чорлашади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments