Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

"Ўйинни 5 юлдузли тушуниш". Мухлислар Бернарду Силванинг Португалия терма жамоаси гол нишонлаётган пайтдаги ҳийласини пайқаб қолишди News

"Ўйинни 5 юлдузли тушуниш". Мухлислар Бернарду Силванинг Португалия терма жамоаси гол нишонлаётган пайтдаги ҳийласини пайқаб қолишди

У нима учун бундай қилгани ҳақидаги назария аллақачон мавжуд.

Мухлислар Гонсалу Рамуш Швейцарияга биринчи голни ургандан кейин Бернарду Силва ўзини қандай тутганига эътибор қаратишди. 

Қизиқарли жараён Championat.asia фотосуратчиси Толибжон Қосимов камераси объективига ҳам тушиб қолди. Қуйида бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси трибуна олдида узоқ вақт давом этган катта байрамда иштирок этмади. Аввалига у шерикларига қўшилди, лекин тезда майдонга қайтди.



Мухлислар аллақачон Бернардунинг бу қилмиши сабабини аниқладилар – уларнинг талқинига кўра, португалиялик футболчи швейцарияликларга тўпни майдон марказидан тезда ўйнаб кетишга имкон бермаган. 

Гап шундаки, ФИФАнинг тўпни майдон марказидан бошлашни тартибга солувчи 8-қоидасида шундай дейилган: "Бошланғич зарбани берувчидан бошқа барча ўйинчилар ўз жарима майдончаси тарафида бўлишлари шарт".



Бернарду тантанадан сўнг майдоннинг Швейцария жарима майдони томонга тушиб олди – шунинг учун ўйинни давом эттириб бўлмади.

Ижтимоий тармоқларда Бернарду билан боғлиқ ҳолат ҳақида қуйидагича изоҳлар ёзишди:

– "Бернардо ўйин тўхтаб турганда ҳам футболни 5 юлдузли тушунади";

– "Бу жуда муҳим, менимча, биз бу қоида ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз";

– "Элит менталитет";

–  "Мен ҳозиргина янги қоидани билиб олдим. Офарин, Бернарду".

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика