Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Ўйинчилар олдидаги қарзлар - нормал ҳолат эмас. Россияда масала қандай ҳал қилингани ҳақидаги воқеа News

Ўйинчилар олдидаги қарзлар - нормал ҳолат эмас. Россияда масала қандай ҳал қилингани ҳақидаги воқеа

"Сурхон", "Нефтчи" ва Суперлиганинг бошқа клубларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда.

Ўтган йилнинг сўнггидаёқ Суперлигадаги бир неча клубларнинг ўйинчилар олдидаги қарзлари ҳақида маълумотлар чиққанди. Бу нафақат ҳозирги футболчилар, балки анча олдин жамоасини ўзгартирганларга ҳам тегишли эди.

Ҳозирда "Нефтчи" ва "Сурхон"нинг футболчилар олдидаги қарзлари маълум. Балки муаммо бошқа клубларда ҳам бордир.

Championat.Asia фаол тарзда бу масалани ёритади. Олдинроқ, сайтимизда "Сурхон" собиқ футболчиларининг мурожаатларини эълон қилгандик. Клуб улардан айримларига 100 миллион сўмдан ортиқ бериши керак.

Мамлакатда футбол расмийлари бу борада иш олиб борилаётганини хабар қилди, аммо ўйинчилар ҳали ўзларига тегишли бўлган пулларни олишмаган. Шу сабаб Россияда бундай масала қандай ҳал бўлганини кўриб чиқамиз.

2020 йилнинг сўнггида "Тамбов" футбол клуби ходимлар ва футболчиларга маош тўлашда муаммолари борлиги ҳақида биринчи маълумотлар пайдо бўлди. Масаалан, 2020 йилнинг октябрида қарз 16 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. Ва бу атиги бир неча ой ичида! Шунга қарамай, клуб РПЛда ўйнашда давом этди ва ўйинларини бошқа шаҳарда, аниқроғи ЖЧ-2018 ўйинлари бўлиб ўтган ва банкрот бўлган "Мордовия" баҳсларини ўтказган Саранскдаги стадионида ўтказди.

Ноябрь ойида ўша пайтгача олти ой давомида маош олмаган "Тамбов" футболчилари Россия чемпионати ўйинини бойкот қилиш ниятларини эълон қилишди. Натижада ўйин барибир ташкил этилди, аммо айрим футболчилар ўйинга келишмади. Пул йўқлигига қарамай ўйнаганлардан бири "Рубин" ва Россия терма жамоаси собиқ дарвозабони Сергей Рижиков бўлди. Кейинроқ у бир неча ой давомида оиласини рафиқаси таъминлаганини айтди.

- Декабрь ёки январда суд ижрочиларидан 22 минг рубль (3 млн сўм атрофида - CA эслатмаси) олишди. Бу сентябрь ойи учун сўнгги бор маошимни олишим эди. Бу фақат мендаги ҳолат эмас: маъмурий штаб, тиббиёт штаби, клуб ишчилари, бизда қолган бир неча нафар футболчилар. Клубдан кетган йигитлар менимча қандайдир тўловларни олишган. Қолганларга эса копейка ҳам тўлашмади. Бизга пайшанбага қадар қандайдир пуллар тўланишини ваъда беришди. Кўрамиз, клуб раҳбарияти ўз сўзида қандай турар экан. Албатта, пул бор: кўчмас муллка сармоя киритганман, худо хотинимга соғлик берсин, у буларнинг барчаси билан шуғулланади. Ҳозирча, хотиним бизни боқади дейиш мумкин.

Аста-секин етакчи футболчилар клубни тарк этишни бошлашди. Қайсидир пайт "Тамбов" билан шартномада атиги саккиз футболчи қолганди! РПЛ клубга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш ва барча қарзларни тўлашни буюрди. Шунингдек, клубни лицензиялаш масаласи ҳам жиддий муҳокама қилинди - "Тамбов" мисолида бу жараённи янада кучайтириш зарурлиги аён бўлди.

Февраль ойида Россия чемпионати қишки паузада бўлган пайти РПЛ "Тамбов"га ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Асосий мақсад жамоанинг Россия чемпионатидан олинишига йўл қўймаслик эди. "Тамбов" мавсумни якунлаб қўйиши учун мамлакатдаги футбол раҳбарияти клубга кичик миқдордаги кредит ажратди, бу эса йўл ҳаражатларига кетди, РПЛ жамоалари эса ўз ёш футболчиларини тамбовликларга ижарага беришди. Улардан бири ўша пайтда Москванинг "Локомотив"ига тегишли бўлган Жасур Жалолиддинов эди.

Мавсум тикланишига яқин, аниқроғи 2021 йилнинг мартида "Тамбов"нинг банкротлиги ҳақида миш-мишлар чиқди. Аммо, жамоа ўша Россия чемпионатини якунлаб қўйди. Шунингдек, бу жанжалларсиз ўтмади: бир неча нафар ўйинчилар келишилган ўйинларда гумон қилинишди.

"Тамбов" сиёсий ўйинлар қурбони бўлгани маълум бўлди. "Тамбов"даги қарзлар билан боғлиқ вазият"?. Бу мавзу тўлиқлигича Тамбов вилояти губернатори Александр Никитиннинг жавобгарлигида. У ваъда берди ва сайловлардан кейин ғойиб бўлди. Албатта, ишлаган пулимиз бизга берилишини кутамиз. Ва ўзимизники учун охиригача курашамиз", - деди "Тамбов" собиқ ҳимоячиси Алексей Рибин 2021 йилнинг апрелида.

РПЛда мавсум якунида, аниқроғи 2021 йилнинг майида "Тамбов"нинг фаолияти тўхтатилгани маълум бўлди. Бироз вақт ўтгач, ўша йилнинг кузида клуб банкрот деб эълон қилинди ва "Тамбов"нинг собиқ раҳбарларига нисбатан фирибгарлик ва вилоят бюджетидан ажратилган субсидияларни ўғирлашда гумон қилиниб, жиноий ишлар қўзғатилди.

Бу воқеадан клубларимиз қандай сабоқ олиши мумкин. Биринчи навбатда, вазиятни ўз ҳолига қўйиш керакмас. Клубда қанча кўп қарз бўлса, уни тўлаш шунчалик қийин бўлади. Шунингдек, мавсум старти олдидан клубларни лицензиялаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим. Ва албатта, муаммолар ҳақида гапириш керак, сабаби шундай қилиб уларни ечиш мумкин.


Мистер Икс

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика