Ўйин вақти юрак уриши тўхтаган мисрлик футболчи вафот этди
09 jul 22:22
News
Ўйин вақти юрак уриши тўхтаган мисрлик футболчи вафот этди
Мисрнинг “Фьюче” футбол клуби ярим ҳимоячиси Аҳмад Рефаат 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миср футбол ассоциацияси малум қилди.
11 март куни Рефаат Миср чемпионатининг 16-турида “Ал-Иттиҳод”га қарши ўйинда (0:0) юрак хуружига учраганди. У ҳушини йўқотиб, майсазорга йиқилган, кейин эса Мисрдаги шифохонага етказилган. Ўшандан бери у комада эди.
Футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум.
Рефаат Миср терма жамоаси сафида еттита ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У 20 ёшида Африка кубогини қўлга киритган, шунингдек, "Замалек" билан Миср кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.
Link :
Source : efa.com.eg
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments