Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман" News

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман"

ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Насаф"га қарши (0:2) учрашувдан кейин пенальти билан боғлиқ эпизод бўйича изоҳ берди.

Унинг айтишича, ўша вазиятда тўп унинг ўнг қўлига тегмаган ва 11 метрлик нуқтани кўрсатиш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 



- 6 очколик учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Қаршида қийин бўлишини билган ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу 6 очколик баҳс эди. Ижобий натижа қайд этиш насиб қилмаган экан, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Бўлажак учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


- Ҳамма муҳокама қилаётган пенальти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ўша вазиятда нима рўй берди? Ҳакам сизга нималар деди? 

- Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман. Масофа яқин эди, тўп чап қўлимга (чап қўл танага ёпишиб тургани сабабли пенальтига асос бўлмайди – таҳр.) ва кейин қорнимга тегиб кетди. Агар ўнг қўлимга текканида тўп йўналиши ўзгарган бўларди. Энди нима ҳам деймиз. Нимага асосланиб, бундай қарор қабул қилишди, билмайман. Агар дарвоза ортидаги камерадан кўришганида, балки ҳаммаси яққол кўринган бўларди. 

Қизиғи, бош ҳакам қанот ҳакамига қараб иш қилди. VAR'ни нега бунча узоқ кўрди, ҳайронман. Энди ҳаммаси уларнинг инсофига боғлиқ.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика