Latest news

09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  6 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0

Ойбек Қиличев: “Бош мураббий таклифига кўра “Навбаҳор”ни танладим” News

Ойбек Қиличев: “Бош мураббий таклифига кўра “Навбаҳор”ни танладим”

Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев жамоамиз сафига бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклифига кўра қўшилганлигини маълум қилди.

Ўтган мавсум иккинчи ярмини Малайзиянинг “Перак” клубида тўп сурган футболчи “Навбаҳор”га ўтишини қуйидагича изоҳлади:

- Мавсумлар оралиғида юртимизнинг 2-3 та клубидан таклифлар бор эди. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши муносабатда бўлганимиз боис “Навбаҳор” таклифини қабул қилдим. Мўминжонов “Пахтакор” жамоасида ишлаган. Қолаверса, Илҳом ака билан “Трактор” жамоасида ҳам бирга тўп сурганмиз. Мўминжонов билан учрашганимизда жамоага ёрдамим кераклигини айтиб ўтди. Шундан сўнг жамоа сафига бориб қўшилдим. Яқинда “Навбаҳор” жамоаси билан ярим йиллик шартнома имзоладик. Шу ўринда нима учун ярим йиллик шартнома тузилди деган савол туғилади.

Биринчи навбатда Ўзбекистонни соғинганим учун юртимизга қайтдим. Шу сабабли, “Навбаҳор”да ярим мавсум фаолият олиб бораман. Олти ойдан кейин хориждан қизикарли таклиф бўлса ўйлаб кўрашим мумкин. Шуни ҳисобга олиб ярим йиллик шартнома тузишни таклиф қилдим. Агарда давралар оралиғида хориждан таклиф тушмайдиган бўлса фаолиятимни “Навбаҳор”да давом эттираман. Айни пайтда жамоа таркибига маҳоратли футболчилар йиғилган. Ҳар бир жамоа ўз олдига фақат юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилиб қўяди. “Навбаҳор”ни ҳозирги мақсади ҳам шундай.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика