Ойбек Полвонов: "Икки кун дам олганимиз сезилди"
20 jan 2017 17:31
News
Ойбек Полвонов: "Икки кун дам олганимиз сезилди"
Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-тур тўртинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда.
Чемпионат пешқадами "Дўстлик-AIN" катта қийинчилик билан "Металлург"ни мағлуб этди. Учрашувдан сўнг қаршиликлар сардори Ойбек Полвонов фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Балки, бунга икки кун дам олганимиз сабаб бўлгандир. Чунки, ҳаммамизда бироз бўшашиш сезилди. Шундай бўлса-да, охиригача ҳаракат қилдик ва ўйинни ғалаба билан якунладик. "Металлург" тажрибали футзалчилар йиғилган яхши жамоа. Бугун йигитлардаги ҳохиш эвазига уч очкога эга бўлдик.
Аввалги турларга қараганда, бу сафар ўйинимда бироз пасайиш кузатилаётгани рост. Сабабини аниқ билмадим, лекин ўз устимда ишлаб олдинги формамга кириб олишга ҳаракат қиламан", - дейди Ойбек Полвонов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments