Latest news

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  8 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  25 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Ойбек Абдураҳмонов: "Ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз" News

Ойбек Абдураҳмонов: "Ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз"

Хабарингиз бор, айни кунларда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 5-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча "Сўғдиёна" футзал жамоаси ўз майдонида Қаршининг "Насаф" футзал жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда "Сўғдиёна" футзал жамоаси иродали ғалабага эришди (7:4). Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдурахмоновдан клуб расмий сайти учун қисқача интервью олишга қарор қилдик.

- Авваламбор, ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Залда ажойиб муҳит бўлди ва айнан шу жамоани олдинга боришга ва ғалаба қозонишга чорлади. Таркибга ёш ва асосан маҳаллий футзалчилар йиғилган. Ўйинда хатоларимиз кўп. Биз улар устида машғулотларда ишлашда давом этамиз. "Насаф" футзал жамоасига қарши иккинчи ўйинимиз ҳам бор. Ўйлайманки, унда ҳам мухлислар келиб жамоани қўллаб-қувватлайди. Биз эса ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз - дейди  Ойбек Абдураҳмонов.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" бугун "Насаф" жамоасига қарши иккинчи баҳсни олиб боради. Ўйин соат 14:00 да "Сўғдиёна" спорт мажмуаси залида бўлиб ўтади. Кириш бепул!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика