Latest news

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   0 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  13 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси" News

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси"

Маълумки, Championat.asia ички чемпионат ҳамда Кубок баҳсларидан келиб чиқиб ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб боради.

Сентябрь якунларига кўра, "Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов ойнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди. Бунга сабаб касбилик дарвозабон ўтган ой жамоаси таркибида барча расмий ўйинларда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Албатта, "Насаф" сафида Драган Черан, Баҳром Абдураҳимов сингари футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди. 

Аммо сайт ижодкорлари якунда Санжар Қувватов вариантида тўхталишни лозим топдик. Гарчи биринчи даврадан кейин Элдор Суюнов клубни тарк этган бўлса-да, Қувватов "Насаф"да яккаланиб қолмади. У ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда. "Насаф" ўтган ойда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Локомотив", "Обод" ва "Қизилқум" клубларини гол ўтказмасдан мағлубиятга учратди ва бунда дарвозабоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Шу боис Санжар Қувватовни ой лаурети деб топишга қарор қилдик. Биз ушбу эътироф билан қаршилик мухлислар ҳамда жамоа дарвозабони Санжар Қувватовни табриклаймиз.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика