Latest news

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  12 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди News

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Tags :  Навбаҳор
16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов олиб бориб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаровга берди. Хайрулла Ҳайитбаевич ўз сўзида Наманган аҳли футболга ўзгача меҳр қўйганлиги, “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Хайрулла Бозаров маҳаллий футболчилар – жамоа сардори Дилшод Жабборов, шунингдек, дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлардан янада иштиёқ билан ўйнаш лозимлиги, ўз устиларида кўпроқ ишлашлари, назарий ва амалий машғулотларни кучайтириш кераклиги, асосийси, халқнинг назаридан қолмасликни уқтирди.

Шунингдек, Хайрулла Ҳайитбаевич “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга ҳам жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилганлиги ва унга бу борада ишонч билдирилганлиги, бундан буён ўз ишига янада масъулият билан ёндошиши лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Мелиевич Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Бахтиёр Мелиевич сўзга чиқиб, Хайрулла Бозаровга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, жамоанинг олдига қўйилган вазифани бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика