Latest news

18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  5 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  7 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  64 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада” News

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн маникунианликларнинг АПЛда ғолиб чиқиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед” ҳатто Бруну Фернандеш билан ҳам АПЛда чемпионликка эришишига шубҳам бор. Сульшер шогирдлари қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қилишмоқда. Улар нисбатан кучлироқ жамоаларга қарши беллашувларда ҳам ўз имкониятларини намойиш эта олишга эришишмоқда ва ҳар қандай рақибга босим кўрсата олишларини амалда намоён қилишмоқда.

Аммо улар ўйинни назорат қилиб, тўп билан кўпроқ муомалада бўлаётган баҳсларда рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда саволлар келиб чиқмоқда. Мен уларнинг яқинда ўтган “бўрилар”га қарши учрашувини кузатдим. МЮда имконият бўлмади.

Шубҳасиз улар чемпионлик пойгасида қатнашишмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич бўйича ҳам АПЛда иккинчи ўринда боришмоқда. Аммо уларни “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” билан бир хил даражада деб бўладими? Менимча МЮ улардан бир қадам орқароқда. Шу сабаб жорий мавсумда Сулльшер жамоасини АПЛда ғолиб чиқиши жудаям қийин масала. Бироқ уларнинг сўнгги учрашувларидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин”, дея Оуэннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда  Goal.com

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика