Latest news

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Ўтмиш ва келажак тўқнашувида қайси томон ғолиб бўлади? News

Ўтмиш ва келажак тўқнашувида қайси томон ғолиб бўлади?

Месси бошчилигидаги жанубий америкаликлар, турнир бошидан стабил ўйин намойиш қилаётган амалдаги чемпион синовидан ўта оладими? Қуйида шу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

  4 йилликнинг энг катта футбол байрами ҳам ниҳоясига яқинлаб қолди. Финалчилар ва 3-ўрин учун курашадиган жамоалар номи маълум. Ярим финалда Хорватия устидан зафар қучган Аргентина, нариги томонда Марокашни таслим қилган Франция билан чемпионлик ўйинида беллашади. Хўш, баҳсдан баҳсга кучайиб борган ва ўта мослашувчан ўйин кўрсатган Месси бошчилигидаги жанубий америкаликлар, турнир бошидан стабил ўйин намойиш қилаётган амалдаги чемпион синовидан ўта оладими? Қуйида шу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.


Ёшлик шижоати ва тажриба тўқнашуви.

Мураббийлик фаолиятини бундан 4 йил олдин бошлаган Лионел Скалони ва деярли барча катта мусобақаларда зафар қучган, тажрибали Дидие Дешам қарама-қаршилиги. Скалони 2018 йилнинг август ойида термани қабул қилади ва 2021 йилда Америка Кубогида, жорий йилнинг ёзида эса Финаллисимада ғолиб чиқади. Аргентина термасидаги фаолият, 44 ёшли мураббийнинг илк катта “юриши” ҳисобланади. ЖЧ финалига қадар етиб келган Скалони, вазиятларга тез мослашадиган, керак бўлганда услубларни “рокировка” қила оладиган мураббий сифатида яхши таасурот қолдирмоқда. Мураббий Франция билан ўйинда вазиятдан келиб чиқиб А,Б ёки C режаларидан бирини ёки ҳаммасини ишлатиши мумкин. Ҳар ҳолда Нидерландия ва Хорватияга қарши ўйинлар учун танланган услублар шунга ишора қилмоқда. Дидие Дешам бошчилигидаги “уч ранглилар” финалга хотиржам тарзда етиб келишди. Услуб оддий ва самарали. Дидие 2012 йилда термани қабул қилиб олганини ҳисобга олсак, тажриба ва жамоанинг етилиши фактори французларга “ишласа” керак. Дешам ресурслар томонлама ҳам устун, амалдаги чемпионлар барча чизиқларда юқори даражали кадрлага эга. 

Ўтмиш ва келажак қарама-қаршилиги.

 

Катта эҳтимол, ушбу чемпионат Лео Месси фаолиятидаги сўнггиси бўлади. Футболда ўткан 15 йилликнинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлган Лео, финалда келажакни ўзиники қилиши кутилаётган Киллиан Мбаппе билан тўқнашади. Киллиан аллақачон мундиал чўққисини забт этиб бўлган, энди унга шахсий совринлар қизиқ. Финалда ғолиб бўлган томон етакчиси, катта эҳтимол, шахсий совринларнинг барчасини “супуриб” олади: “The Best”, “Олтин Тўп” шулар жумласидан. Мавсум аввалида ПСЖда ички муҳит ёмонлашгани, Мбаппе ва Месси орасидаги муносабат ёмон эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Воқеиликлар кетма-кетлиги, олдинда бизни супер тўқнашув кутиб турганини “шивирламоқда”. Киллиан айни пайтда сайёрамизнинг энг кучли футболчиси эканлигини исботлашга ҳаракат қилади, Леода эса ҳаммаси оддий, Жаҳон чемпионлиги орқали барча саволларга жавоб қайтариш. Имконият французда кўпроқ, Мессида эса унинг учун ўйнайдиган 10 футболчи бор. Тўпурарлар пойгасида ҳам мутлақ тенглик, иккала футболчи ҳам 5 тадан гол уришган, бу ҳам финальнинг кичик интригаларидан бири. 

Кутилаётган ўйин “картинаси”.

Эҳтиёткор ўйин, Финалда бошқачаси бўлиши мумкин ҳам эмас. Скалони тахминан Хорватияга қарши ишлатилган ўйин услубини бойитиб, қайта ишлаб фойдаланади, яъни, Аргентина иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайди. Финалда қарши ҳужумлар жанубий америкаликларнинг асосий қуроли бўлиб хизмат қилса неажаб. Франция эса мусбоқа аввалидан то ҳозиргача фойдаланган ҳужумкор ва прессингга асосланган ўйин услубида ҳаракатланса керак. Дешам жамоаси финалга деярли қийинчилксиз етиб келди ва бу уларга панд бериши мумкин. Аргентина мусобақани мағлубият билан бошлади, турма-тур, босқичма-босқич жамоа ўйини ўсиб, шаклланиб борди бу эса финалда асқотиши табиий. Иштиёқ масаласида ҳам устунлик жанубий америкаликлар томонида, негаки, европаликларнинг ярми ушбу мусобақани ютиб бўлишган.

Рақамлар “сўзлаган”да.

 

Статистикага қарайдиган бўлсак, жамоалар бугунга қадар жами 12 бор тўқнаш келишган. Кўрсаткичлар бўйича Аргентина устун, Марадона ватандошлари 6 ўйинда зафар қучишган бўлсалар, 3 маротаба европаликлар ғолиб чиқишган, қолган 3 ўйинда муроса “кўча”си танланган.  Жамоалар сўнгги бор 2018 йилда ЖЧ доирасидаги ўйинда тўқнаш келишган. Нимчорак финал баҳсида 4-3 ҳисобида европаликлар зафар қучишган. Ўйин 18 декабрь куни соат 20:00 да Қатар пойтахти Доҳада жойлашган Лусаил стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни полшалик рефере Шимон Марчиняк бошқариб боради. Мутахассислар ўйиндан олдин иккала томоннинг имкониятларини тенг баҳолашмоқда. Сизчи? Қайси томоннинг ғалабасини кутяпсиз?


Жалолиддин Халилов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика