Latest news

19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  7 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  3 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади" News

Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади"

“Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақида фикр билдирди:

- Муборакда биз осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Жуда ҳам қийин ўйинни бошдан ўтказдик, - деб гап бошлади фарғоналиклар вакили -  Бизда ортда йўл йўқ эди. Шунинг учун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади. Йигитлар ўзларига ишонган ҳолда фақат олдинга ҳаракат қилишди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди.   

- Ўткир бугун жуда кўплаб вазиятларда сейвлар намойиш этдингиз. “Нефтчи”ни муқаррар голлардан асраб қолдингиз ? Қандай фикрдасиз, бу омад ёки маҳорат ?
- Албатта бир тарафдан омад ҳам келди деб ўйлайман. Жуда қийин вазиятларда жамоани голдан қутқариб, фойдам текканидан хурсандман.

- Ғалабага нимани асосий сабаб сифатида кўрсатасиз ?
- Йигитлар майдонда қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишди. Ҳамжиҳатлик бугун бизга ғалабани олиб келди. Энди “Шўртан”га қарши яна бир ўйин кутмоқда. Ушбу ўйинда ҳам чиройли ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Ниятимиз, мухлисларни хурсанд қилиб, уларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишдир.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика