Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим" News

Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"

Ўзбекистон терма жамоаси посбони Ўткир Юсупов БААга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Бу ютуқ билан бутун халқимизни табриклайман. Президентимиз ишончи ва халқимизнинг дуоси билан шу ютуққа эришдик. Узоқ йиллардан бери армон бўлиб келган ишни амалга оширдик. 

Бугун бизни дуранг ҳам қониқтирарди. Ҳаво жуда иссиқ, намлик баланд эди. Ўзимизнинг шифокорлар, шунингдек, ЦСКАдан ҳам шифокорлар келиб, бизга анча ёрдам беришди. Иссиқда танадан кўп миқдорда сув чиқади, улар айнан шуни витаминизациялаштириб, анча ёрдам беришди. Бугун яхши ўйнаб, натижага эришдик.

- Бугун дарвозангиз олдида жуда кўп вазиятлар бўлди. Ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз?

- Ҳар бир дарвозабон ўйинга чиқишдан олдин гол ўтказиб юбормасликни мақсад қилади. Бугун мен ҳам ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим. Бу орқали жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.

- Қайси вазият мураккаброқ бўлди?

- Ҳар бир эпизод ўзига яраша. Рақиб ҳужум қилаверганидан кейин босим бўлади. Уларнинг ҳужумларини бартараф қила олдик, - деди Юсупов.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика