Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Отабек Валижонов: “Андижон”да 4 йил олдин ҳам ўйнаганман” News

Отабек Валижонов: “Андижон”да 4 йил олдин ҳам ўйнаганман”

"Навбаҳор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Отабек Валижонов 2016 йилги мавсумни "Андижон"да бошлайди.

Биз янги мавсум олдиндан футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

“Бахтиёр Ашурматовнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим. “Навбаҳор” билан амалдаги шартномам якунига етганди. Хорижда ҳам бир клубдан бошқасига ўтиш ҳолати кўп учраб туради. Профессионал футболчи сифатида барчамиз бунга тайёр бўлишимиз керак. Ёдингизда бўлса 2012 йилда ҳам айнан “бургутлар” сафида ўйнаганман. Шу боис жамоадаги кўплаб ўйинчиларни жуда яхши танийман. Улар орасида мен учун қадрдон футболчилар ҳам бор. 



Янги мавсумда мақсадимиз яхши ўринларни эгаллаш. Имкон қадар юқори ўринларни банд этишга ҳаракат қиламиз. Таркиб ҳам шунга монанд равишда кучайтирилмоқда. Олий лигада кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган ўйинчилар жамоага жалб этилмоқда.

“Навбаҳор” мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Улар доим жамоани ва футболчиларни қўллаб қувватлашарди. Қаерда ўйнашимдан қатъий назар ҳамиша уларни ҳурмат қиламан ва яхши кўраман", - дейди Отабек Валижонов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика