Latest news

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  37 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди" News

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди"

БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати жуда қизғин давом этяпти.
Ушбу мусобақада “Машъал”нинг уч нафар футболчиси иштирок этаётгани хусусида олдин хабар бериб ўтгандик. Кеча терма жамоамиз сардори Отабек Шукуров билан учрашиб, жаҳон чемпионатидан олаётган таассуротлари борасида сўрадик.

“Жаҳон чемпионати ҳаммамизга жуда ёқпяти, - дейди Шукуров. – Ҳар бир ўйиннинг савияси юқори. Ҳар бир учрашувда Ўзбекистондан келган мухлислар бизни қўллаб туришибди ва бу бизга катта далда бўлмоқда. Умуман олганда, бу ерда ўзимизни бегонадек ҳис қилаётганимиз йўқ”.

“Менга ҳар иккала учрашув ҳам ёқди. Айниқса, Марокаш билан кечган баҳс жуда қизиқарли бўлди. Лекин биринчи ўйинда кўпроқ қийналдик, деб ўйлайман. Чунки маҳаллий шароитга мослашиш сал қийинроқ кечди. Ҳозир эса ҳаммасига кўникиб бўлганмиз”.

“Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Турнирдаги асосий мақсадимиз имкон қадар узоққа бориш. Насиб қилса, Ватанимизга юқори ўринларни эгаллаган ҳолда қайтамиз”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика