Latest news

18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  9 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  5 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ" News

Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Россия билан ўйинга тайёргарлик ва клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Туркияга ёзда бордим. Чемпионатга мослашиш учун барибир маълум вақт керак бўлди. Ишлашда, меҳнат қилишда давом этяпмиз. Ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилмоқдаман. Терма жамоага келсак, Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўриш учун яхши терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз керак. Иккинчи ўйинга яхши кайфиятда ҳозирлик кўрмоқдамиз",- дейди Отабек Шукуров. 

- Россия Тожикистон билан дуранг ўйнади. Улар биз билан қандай ўйин кўрсатиши мумкин?

- Машғулотга келаётганимда Championat.asia сайтида Валерий Карпиннинг биз билан ўйин борасидаги фикрларини ўқидим. Қандай бўлишидан қатъий назар, биз ўз ўйинимиз устида ишлашимиз керак. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун тўп тепамиз. Ўзбекистонда ҳозир мавсум якунланган. Биз ютуқ орқали йилни муносиб тугатмоқчимиз. 

- Қозоғистон ўша куни чиндан хам биздан кучсиз эдими?

- Аниқ айта олмайман. Қандайдир фактлар бўлиши мумкин. Чунки майдонда икки жамоада ҳам 11та футболчи ўйнайди. Яхши тайёргарлик кўрган, тактик жиҳатдан тўғри йўналиш танлаган жамоа ғалаба қозонади. Футболда ютқазмайдиган жамоа йўқ.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика