Latest news

00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  3 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  71 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз" News

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз"

Ўзбекистон ҳамда Яман ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг (5:0) терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйин ҳақида қисача фикр билдирди.

"Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда ғалабага эришдик. Камчиликлар ҳам бўлди. Аввалги бош мураббийнинг услуби бошқача эди, бундан ташқари клубда ҳам ўзгача тактикада ўйнаймиз. Ўйиндан-ўйинга тактика ва бир-биримизга кўникиб борамиз деб ўйлайман.

Мухлисларга алоҳида рахмат айтмоқчиман. Бугун бизни жуда яхши қўллаб туришди.

Ўзимизга бўлган ишончни орттириш учун бундай йирик ғалаба бизга керак эди. Кейинги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўриб, худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Жароҳат? Яқиндагина жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтдим. Бироз оғриқ борлигига оқсоқландим.

Таркиб? Тўғрисини айтаман. Бундай таркиб мен учун янгилик бўлди, лекин терма жамоага чақирилган барча футболчилар шунга муносиб. Майдонга ким тушишидан қатъий назар, у ғалаба ва мамлакатимиз шарафи учун ўйнайди" - дейди Отабек Шукуров.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика