Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин News

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин

БАА чемпионати тугашига 7та тур қолди.

Айни пайтда мусобақа жадвалида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" клуби ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

Шукуров жамоаси 19та ўйинда 47 очко тўплади. Уни таъқиб қилиб келаётган "Ал Аҳли" ва "Ал Айн" ҳисобида 38тадан очко бор. Яъни пешқадам иккинчи ўриндаги жамоадан 9 очкога илгарилаб кетган. Юқорида айтганимиздек чемпионат тугашига 7та тур қолди. "Шаржа" олдиндаги 7та ўйиннинг барчасида ютиш салоҳиятига эга. Улар орасида энг қийин баҳс 17 апрель куни "Ал Айн"га қарши бўлади. Аммо ушбу жамоа ОЧЛда иштирок этаётгани "Шаржа"га устунлик бериши мумкин.

Рақиблар орасида сўнгги ўринларда бораётган "Эмирейтс", "Дабба Ал Фужайра" ва "Ал Иттиҳод Калба" клублари ҳам бор.

Шундай экан, "Шаржа" клуби ўз тарихида олтинчи бор БАА чемпиони бўлиш учун жад яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Жамоа сўнгги бор 1996 йилда мамлакат чемпиони бўлган эди.

Айни пайтда жароҳатини даволаётган Отабек Шукуровга сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан тезроқ тузалиб сафга қайтишини ва жамоаси билан бирга чемпионликни нишонлашни тилаймиз.

"Шаржа"нинг қолган ўйинлари:
12 апрель - "Банияс" - "ШАРЖА"
17 апрель - "ШАРЖА" - "Ал Айн"
26 апрель - "Ал Иттиҳод Калба" - "ШАРЖА"
3 май - "ШАРЖА" - "Дабба Ал Фужайра"
11 май - "Ал Васл" - "ШАРЖА"
15 май - "ШАРЖА" - "Ал Ваҳда"
25 май - "Эмирейтс" - "ШАРЖА"



Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика