Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  0 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  4 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим” News

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим”

Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Отабек Нарзуллаев яқинда жамоа билан хайрлашди.

Айни дамда у “Қизилқум” машғулотларида иштирок этмоқда. Куни-кеча Нарзуллаев билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Отабек ака, ўтган мавсум “Бухоро”нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Шунинг учун сизни жамоадан кетишингизни кўпчиликни хайрон қолдирди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси ўзим ҳам бу йил яна “Бухоро”да ўйнаш илинжида эдим. Чунки у ерда беш йилдан буён фаолият юритиб келаётгандим. Билсангиз керак, ўзим Қашқадарё вилоятининг Косон туманиданман. Бухоро эса ҳудди иккинчи уйимга айланиб қолганди. Миллатим тожик бўлгани ҳам қайсиди маънода Бухорода ишлашимга енгиллик туғдирарди. Бундай дейишимнинг боиси Бухорода тожик миллатига мансуб инсонлар кўп. Улар билан мулоқотда киришиб кетаман. Аммо тақдир экан бу йил жамоа билан хайрлашишга мажбур бўлдим. Бунга сабаб мураббийлар билан фикримиз бир жойдан чиқмаганидир. Мураббийлар мени захира ўйинчиси сифатида кўришаётганини билдирди. Ўзингизга яхши маълумки, айни дамда бухороликлар селекцияда анчагина фаоллик кўрсатмоқда. Жиддий рақобат юзага келишини таҳмин қилса бўлади. Очиғи ҳар қандай рақобатга тайёр эдим.  

- Жамоани тарк этиш бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки мураббийларними?

- Мураббийлар менга захира ўйинчиси сифатида қараётганини билдирганида кайфият тушиб кетди. Агарда улар рақобат қиласан, унда ютиб чиқсанг марҳамат ўйнайсан деганида бунга рози эдим. Кейинчалик эса улар клубга керак эмаслигимни очиқ ойдин айтишди. Шунда нарсаларимни йиғиштирдимда, клуб қароргоҳини тарк этдим.  

- Ҳозирги мураббийлар билан ўтган йили ҳам бирга ишлагандингиз. Бунгача ўзаро муносабатлар қандай бўлганди? 

- Ёмон эмасди. Статистикага эътибор қаратсангиз, адашмасам 26та учрашувда ўйнадим. Клубни олий лигада қолиши учун кўпчилик қатори мен ҳам астойдил харакат қилганман. Мураббийларнинг ишончи ҳам юқори эди. Халқимизда биз гап бор-ку, ишим битди, эшагим лойдан ўтди деган. Афтидан мен билан юз берган воқеа ҳам шундай бўлди. 

- Сиз учун қадрдон бўлиб қолган жамоани тарк этиш осон бўлмагандир?

- Албатта. Бухорога анчагина ўрганиб, мослашиб қолгандим. Клуб раҳбарлари билан ҳам муносабатларимиз яхши бўлиб келган. Энди бу жамоага фақат омад тилайман. Қолаверса бухоролик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар ўйинимизда бизни тинимсиз олқишлаб турди. Умуман олганда мен билан ишлаган клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламан. 

- “Бухоро” билан хайрлашганингиздан сўнг, сизни “Шўртан”га ўтишингиз тўғрисида хабарлар тарқалганди. Устига устак ғузорликлар бу йил асосий эътиборини қашқадарёлик футболчиларга қаратмоқда. Сизга чиндан ҳам “Шўртан” раҳбарияти таклиф билан чиқдими?

- Ҳа, бу рост. Лекин ундан олдин “Қизилқум”га вада бериб қўйгандим. Навоийликлар раҳбари Ҳамиджон ака Актамов менга аввалроқ таклиф билан чиқиб, ёрдам беришим кераклигини билдирганди. Шунинг учун “Қизилқум”га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоа билан шартнома имзоладингизми?

- Яқинда бир йиллик расмий келишувга эришдик. Энди насиб қилса мавсум-2016ни “кончилар” сафида ўтказаман. 

- Янги клубдаги илк таассуротларингиз қандай?

- Жамоа менга ёқди. Ички муҳит аъло даражада. Қолаверса асосий таркибнинг деярли 90 фоиз ўйинчиси билан аввалдан танишман. Баҳриддин Ваҳобов, Георгий Квесиешвили, Андрей Деркач, Илҳом Юнусов, Акмал Рустамов каби футболчилар билан илгари турли жамоаларда бирга ўйнаганмиз. Шу боис бўлса керак янги жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. 

- Қизилқум”даги рақобат тўғрисида нима дейсиз?  

- Бу ерга келиб шунга амин бўлдимки, ўзига яраша рақобат мавжуд. Мураббийлар рақобатда ким ютиб, ўша майдонга тушишини таъкидламоқда. Аслида ҳам шундай бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳар бир футболчи харакат қилиб, машғулотда астойдил ишлайди. “Қизилқум”да ҳам ҳар бир чизиққа 2-3тадан ўйинчи бор. Бу эса рақобат кескин кечиши демакдир. 

- Янги клубингиз айни дамда Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2016” турнирида иштирок этмоқда. Хўш, мусобақа ҳақида фикрингиз қандай?

- Таассурот ижобий. Мавсум олдидан бундай ўйинлар керак деб ўйлайман. Гуруҳдаги биринчи ўйинимизда “Цементчи” билан дуранг қайд этдик. Кейин “Нефтчи-2”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этдик. Биласизми бундай пайтда ҳар бир жамоанинг кучи тенг бўлади. Демоқчиманки, муносиб баҳони мавсум давомида бериш мақсадга мувофиқ бўлади.    


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика