Latest news

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди" News

Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин қийин кечишини билардик. "Пахтакор" яхши ва кучли жамоа, уларга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Биз ҳам астойдил ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Камчиликларимиз бор ва бунинг устида ишлаймиз. Менга ёққан томони - жамоамиз охиригача курашди. Шундай курашишда давом этсак, натижа албатта келади.


- Жамоангиз анча ёшарибди. U-21 жамоасидан беш нафар футболчи "Машъал"нинг асосий таркибига ўтганини эшитдик. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- "Машъал" доим ёшларга эътибор қаратиб келган. Қолаверса, Муборакдаги академиямиз ҳам шу мақсадда ишлаяпти. Барибир қачондир ёшлар ҳам ўйнаши керак-ку. Иккинчи даврада кўпроқ ёшлар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Академия ишлаб турса футболчилар етишиб чиқаверади. Қачонки биз уларга ишонч билдирсак, улар ҳам шунга монанд ўсиб боради.



- Бугунги ўйинда захира алмаштиришлар қанчалик ўзини оқлади?

- Энди жамоа мағлуб бўлганида ҳаммаси зўр бўлди дея олмайсан. Ўтказиб юборилган голда ҳам ҳамма айбдор бўлади. Айтганимдек, "Пахтакор"га қарши қийин бўлишини билардик. Захирадан тушганлар эса ўзини кўрсата олди.

- Жамоа сизга тўлиқ мослашдими?

- Мен "Машъал" учун янги одам эмасман. Кўп футболчилар билан олдин ҳам бирга ишлаганмиз. 2019 йил Муборакка келган бўлсам, бу орада ёшлар жамоасида ишладим, асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлдим. Раҳбарият менга ишониб бош мураббийликни топширган экан, мен ҳам бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика