Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  2 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади" News

Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Яна ўзимизнинг хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу вазиятларни ўйлаб, хулоса қилишиз керак. Нега биз ўйиннинг бошида голлар қўйиб юборяпмиз? Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида чарчоқ сабаб гол ўтказиб юбориш табиий, лекин нега учрашув бошида гол қўйиб юбораётганимиз бироз тушунарсиз. Бу тактик жиҳатдан йўл қўйилган камчилик бўлиши мумкин. Бунинг устида ишлашимиз керак. "Пахтакор"ни табриклаймиз. Мақсадимиз кубок финали эди. Ўхшамади. Бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади.

- Жамоа ўйин бошида "Пахтакор"га яхши қаршилик кўрсатаётганди. Хатто биринчи голдан кейин ҳам шундай бўлди, аммо иккинчи голдан кейин жамоа ўйинни бироз ташлаб қўйди. Ҳисоб 1:3 бўлганда жамоа катта иштиёқ курсатди. Бу иштиёқни эртароқ кўрсатишнинг иложи йўқмиди?

- Бу психологик ҳолат билан боғлиқ. Футболчилар "Пахтакор", "Насаф" каби номларни эшитганда бироз чўчишмоқда. Иккинчи бўлим кўрсатдики, рақибни ҳурмат қилган ҳолда исталган жамоага қарши ўйнаса бўлади. Футболчиларда ишонч бўлса, ўйин яхши чиқмоқда. Ўйин давомида шунга урғу қаратишимиз керак. 

- Самандар Очилов нега майдонга тушмаяпти?

- У яхши футболчи. Унинг позицияси марказий ҳимоячи. Ҳозирги рақибларда бўйи узун ҳужумчилар бор, шунга бу жамоаларга қарши бўйи узун ҳимоячилардан фойдаланяпмиз. Унга ҳам имконият берамиз. Рақобатда ким ютиб чиқса ўша майдонга тушади. 

- "Нефтчи" билан ўйинда жуда кўп "брак"лар бўлди. Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Бу рақибнинг даражасидан келиб чиқиб бўлдими?

- Рақибнинг даражаси сабаб деб ўйламайман. Бу руҳий ҳолат, футболчилар ўзига бўлган ишончни сақлай олмаяпти. Агар биз "Андижон"га қарши ўйин каби иштиёқ билан майдонга чиққанамизда ҳар бир жамоага муаммо туғдирган бўлардик. Мағлубиятлардан кейин бироз қўрқув бўлмоқда. Бу ҳар бир жамоада бўлади. Ғалаба учун кўз ёниб турса, исталган рақибдан очко олса бўлади. Бу руҳий камчилик деб ўйлайман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика