Latest news

23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..." News

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..."

Суперлига клубларига етарлича қаршилик кўрсатиб келаётган "Олимпик" жамоаси кеча "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

Мезбонларнинг ягона голига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Эътибор бераётган бўлсангиз, голни ўзгача услубда нишонлаётган форвардни кўриб бевосита баскетбол юлдузи Стефан Карри ёдимизга тушади. Хўш, Отабек ҳам унга тақлид қиляптими? Ҳужумчи сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди. 


- Ўйин ҳақида...

- Барча гувоҳи бўлди, ўйин жуда қизиқарли ўтди. "Пахтакор"га анча муаммо туғдира олдик, деб ўйлайман. Пухта тайёргарлик кўрганимиз билинди. Ғалабага тенг дуранг қайд этдик. 

- Бундай рақиблар билан ўйинда иштиёқ ҳамма нарсани ҳал қиляптими?

- Ҳар бир жамоада мураббий катта ролни ўйнайди. Суперлига грандларидан очко олишда давом этмоқдамиз. Шунга яраша иштиёқ ҳам баланд. Керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- "Пахтакор" билан икки учрашувда ҳам дуранг ўйнадинглар. Нима, деб ўйлайсиз "Олимпик" қайси мураббий бошчилигидаги "Пахтакор"ни юта оларди?

- Ҳозир жамоани кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Ҳар бир мураббийнинг қарашлари ўзгача. 

- "Жар" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. "Олимпик" мазкур аренада 2та учрашувда майдонга тушди. Янги майдондаги таассуротлар қандай?

- Майдон ҳақиқатдан ҳам зўр ҳолатда. Ҳар бир майдон талабларга жавоб берса, тўп тепиш осонроқ бўларди. Юртимизда яна бир майдон ажойиб ҳолатга келганидан хурсандман. 

- Голни Стефен Карри услубида нишонлаш ғояси қачон пайдо бўлди?

- Унинг ўйинлар ёқади. Қолаверса, ўзим ҳам баскетболга қизиқаман. Аслида Осиё Кубогида ғолиб чиқиб юқоридаги расмдаги каби нишонлаб, ижтимоий тармоқларимга жойламоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика