Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик"

Суперлига иккинчи туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Сурхон" баҳсидан кейин (1:0) мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида

- Aвваламбор, "Aндижон" мухлисларини ғалаба билан табриклайман! Йигитларга жанговар ўйин учун катта раҳмат!  Ўтган ўйинда жамоада ўйин сифати бор эди. Бугунги ўйин билан ўтган ўйинни солиштириб бўлмайди, лекин футболда муҳими – натижа, бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Эдгар Бернхардт ва Мартин Боакини алмаштирдингиз. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми? Мухлисларда уларга нисбатан эътироз кўп бўлди. 

- Эдгар қишки йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Уни олиб қолишга қарор қилдик. Билмадим, нима сабабдан ўйини очилиб кетмаяпти, бу борада у билан гаплашиб оламиз. 

Мартин бўйича фикр билдирсам, у ёмон ҳужумчи эмас. Фақат битта нуқтани қўйиб олиши керак. Ҳужумчи ўз-ўзига яхши вазиятлар ҳосил қилиши керак. У жамоага янги келиб қўшилди, эндигина 10 кун бўлди. Худо хоҳласа ҳали чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Ўтган йилдан бери ўйин ташкил қилиш масаласида ўзингиз истаган жамоани туза олдингизми? Буни фоиз бўйича ҳисобласак, неча фоизни ташкил этади?

- Ўйин ташкил этишда 30% дея оламан. Сабаби – жамоага янги келганлар чемпионат бошланишига оз қолганда сафимизга қўшилишган.  Жумладан, Жалолиддинов, Димов, Исмоилов, Боаки ўқув-машғулот йиғинининг биринчи қисмида иштирок этмаган. Бу энди ўйиндан ўйинга бартараф қилинади. Ўйлашимча, 2-3 турдан кейин 80%га мен хоҳлаган футболни намойиш қила бошлаймиз. Бугунги ўйинда босим кучли бўлди, кўплаб футболчиларимиз ёш, ҳали бундай атмосферада ўйнашмаган. 

- Ўйинда асосан, қанот футболчиларимиз хатоликка йўл қўйишди. Бунга нима дейсиз?

- Менимча, чап қанот ҳимоячимиз(Aбдуғани Камолов)ни айтяпсиз. Aслида ўйлаган режамиз бошқача эди, нимага деганда, тажрибали ўйинчимиз Иброҳим Отахонов қанотда ёрдам бериши керак эди. Камолов билан боғлиқ ҳолат секин-секин ўнгланиб боради, У Олимпия терма жамоамизга номзод саналади. 

- Биринчи голдан кейин "Aндижон" сустлашди. Нега бундай бўлди?

- Тўғри, озгина пала-партишлик бўлди, тўп назоратини бой бердик. Aммо аҳамият берган бўлсангиз, 75-дақиқадан кейин яна устунликка эга чиқиб олдик, бир нечта вазиятларни яратдик. Менимча, бугунги футбол мухлисларга манзур келди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика