Latest news

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  3 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  27 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи таймда жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Афсуски сўнгги ўйинларда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқардик. Балки бу таркибдаги ёш футболчиларимизнинг тажрибасизлиги туфайлидир. Шунинг ҳисобига икки хил тайм гувоҳига айландик. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. "Металлург"ни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Ғуломхўжаев. 

- Бугун Жалолиддинов ва Боаке ўртасидаги ўзаро тушуниш ўхшамади. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бугун Жасур асосан қанотдаги Абдуманнопов ва Исмоилов билан кўп ўйнади. Биринчи таймда бизда 4та вазият бўлди, мезбонларда 1та. Агар гол урганимизда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ҳозирча Мартин Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Балки кейинги ўйинда Боакени захирада қолдирармиз. Ёки уни бошқа позицияда синаб кўрамиз. 

- Ўтган ўйиндан кейин Эдгар Бернхардт ҳақида кескин фикр билдирган эдингиз. Ҳатто уни сардорликдан ҳам маҳрум қилишимиз мумкин дегандингиз. Бугун у Бекободга ҳам келмади...
- Ҳа, айни пайтда Эдгарда оилавий муаммолар бор. Гаплашганимизда оиласидаги муаммо ҳақида гапирди. Шу боис унга дам бердик ва Андижонда қолдирдик.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика