Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  4 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  15 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  53 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин News

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Спартак" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ёзги трансфер ойнаси вақтида барибир бошқа жамоага ўтадиган кўринади.

Championat.Asia маълумотига кўра, Остонга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Химки" клуби жиддий қизиқмоқда, аммо иккита муаммо бор.

Биринчидан, Ўрунов маошининг камайишига рози бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан "Спартак" футболчини ижарага беради ва унинг маошининг бир қисмини ўзи тўлаб боради.

Иккинчидан, "Химки"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган. Барчасига футболчи Александр Долгов олдидаги қарздорлик сабаб бўлди. "Химки" вакиллари яқин вақт ичида бу муаммони ҳал қилишларини маълум қилишган.

"Химки"га қўйилган тақиқ олиб ташланса, Ўруновни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Маълумот учун, Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси бир ойдан кейин ёпилади. Айни пайтда "Химки"да собиқ футболчи Сергей Юран бош мураббий ҳисобланади.

Эътиборлиси, Сергей Юран 2020 йил Остон Ўруновнинг ёши "урилгани"га шаъма қилган ва кейин РФИ томонидан жаримага тортилганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика