Latest news

14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  8

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди? News

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?

Параклиник текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси вингери тикланиш даврини бошдан ўтказади.

Клуб расмий веб-сайтида хабар қилинишича, Остон Ўрунов тизза ости пайи жароҳати олганидан сўнг майдонга ажойиб тарзда қайтди. У "Персеполис" сафида мавсумнинг сўнгги икки ўйинида гол уриб, ўзининг техник маҳоратини яна бир бор намойиш этди. Бироқ бу сафар Ўрунов мамлакат терма жамоаси таркибида чов соҳасидан жароҳат олди.

"Персеполис" тиббиёт қўмитаси ўйинчининг жароҳатланиш пайтидаги муносабати ва ўтмишини кузатгандан сўнг иккинчи даражали жароҳат эҳтимоли масаласини кўтарди. Бироқ ҳар қандай якуний хулоса, табиийки, МРТ натижаларига боғлиқ эди.

Шу муносабат билан шифокор Фарид Заринеҳ қуйидагиларни маълум қилди: 

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббиёт ходимлари назорати остида параклиник текширувлар ўтказилди ва улар бизга ўйинчида иккинчи даражали жароҳат хавфи мавжудлигини хабар қилишди. Бундай ҳолатда даволаш ва тикланиш жараёни 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Албатта, футболчи сафга қайтгач, унинг ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқишимиз лозим. Ҳозирги вақтда биз Ўзбекистон томони билан алоқадамиз".

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жароҳати туфайли меҳмонда бўлиб ўтган БААга қарши ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ Аббос Файзуллаев билан алмаштирилганди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика