Остон Ўрунов жароҳатланди News

Остон Ўрунов жароҳатланди

Ижара асосида "Уфа" шарафини ҳимоя қилаётган "Спартак" (Москва) футболчиси Остон Ўрунов РПЛ 21-тури доирасидаги "Урал" билан ўйинда сафдан чиқди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаган эди. Бироқ, у ўйиннинг 41-дақиқасида захирага олинди. Майдонни оқсоқлангани ҳолда тарк этган Ўруновнинг ўрнини Вячеслав Кротов эгаллади. Жароҳатнинг даражаси ва ўйинчининг тикланиш муддати ҳақида тиббий кўрикдан кейин маълумот берилади.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика