Latest news

18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  1 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  7 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади News

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади

"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев терма жамоамизнинг тайёргарлик режаси ҳақида айтиб ўтди.
"Октябрда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни январдан бошладик. Босқичма-босқич тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Январда Тошкентда йиғинлар ўтказган бўлсак, февралда БАА да йиғин ўтказиб тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Иккита ўйинни БАА ўсмирларига қарши ўтказдик. Улар ҳам Жахон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг Туркияга ўн кунлик йиғин ўтказдик. У ерда асосан клублар билан назорат учрашувлари ўтказдик. Россия биринчи лигаси, Украина лигаси вакиллари билан учрашувлар ўткадик. Туркиядан қайтгандан сўнг Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказиб сўнг мана июнь ойида Тунисда йиғин ўтказиб, у ерда иккита назорат учрашуви ўтказдик. Менда мана шу икки учрашув жуда катта таассурот қолдирди. Тунис Африка қиътасидан учинчи ўринда жаҳон чемпионатига йўл олган жамоадир. Биринчи ўйинда мағлуб бўлсак ҳам улар билан бир хил ўйнадик. Ҳеч қандай устун тарафи йўқ эди. Уларда фақат жисмоний жиҳатдан гавдалироқ экан шунга қарамай камчилиги ҳам кўп эди. Ўша учрашувда мағлуб бўлсак ҳам мен болалардан хурсанд бўлдим. Улар яхши ҳаракат қилишни ва бир нечта имкониятлар содир эта олди. Иккинчи учрашувда эса биз ғалаба қозондик. Чунки уларни камчиликлари кўриб қолди. Мен айтмоқчиманки бу ёшдаги барча терма жамоалар тенг имкониятга эга бўлди. Ҳамма давлатда бир хил бўлади ва фақат тўғри йўналтирилса ва тўғри тактика танланса ғалаба қозонса бўлади. Ҳамма жамоани камчилигини топса бўлади. Бу ёшдаги ҳамма терма жамоадан яхши натижа кутса бўлади".

"Ҳозирда терма жамоалар маркази билан иш олиб борилмоқда. Августда Тошкентда кичик турнир ташкил этамиз. Унда иккита жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар билан даврали турнир бўлиб ўтади. 26 август куни Абу-Дабида қуъра ташлаш бўлиб ўтади. Шунга қараб биз сентябрда Австрияга бориб у ерда Австрия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашув ўтказамиз. Сентябрнинг охирида эса Испанияда йиғин ўтказамиз. У ерда кичик турнир бўлиб ўтади. Бизни ҳам таклиф этишди. У ерда жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоалардан уч-тўрттаси йиғилиб учрашувлар ўтказади".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика