Latest news

11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   20 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  28 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  9 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  13 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0

Ўсмирлар мундиали муаммолари News

Ўсмирлар мундиали муаммолари

Туркияда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Энди бизни шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтадиган ўсмирлар иштирокидаги мундиал баҳслари кутмоқда.
БААда ўтказиладиган мусобақа биз учун ҳам аҳамиятли. Унда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирларимиз иштирок этади, қолаверса, бу мусобақа қитъамизда ташкил этилади. 2017 йилги ўсмирлар мундиалига мезбонлик қилишни хоҳлаётган мамлакатлар қаторида биз ҳам бормиз. Хўш, БААда ҳозир қандай муаммолар кузатилмоқда?

Биринчи ўринда Туркиядаги ёшлар чемпионати ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Турнирнинг ташкилотчилик савиясига яхши баҳо берган эдик. Лекин ФИФА ходимлари мусобақа мобайнида ташкилотчилик борасида кўплаб муаммолар келиб чиққанини таъкидлашган. Демак, Туркия умумий баҳо берганда ишончни унчалик оқлай олмаган. Бошқа тарафдан ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари асосан ўртача шароитларга эга бўлган, бироқ катталар мундиалини қабул қилишга имконияти катта бўлмаган мамлакатларга берилади. Туркия эса ФИФАнинг терма жамоалар учун иккинчи рақамли мусобақасини ўзида қабул қилиб бўлди. Катталар жаҳон чемпионати борасида эса уларнинг имконияти катта эмаслиги барчага аён. Лекин турклар 2020 йилги Олимпиадани Истанбулда ўтказиш учун ариза беришган. Олимпиадани бир шаҳарда ўтказиш имконияти мавжуд. Лекин жаҳон чемпионати учун бутун мамлакат бўйлаб турли даражадаги ишларни амалга ошириш шарт.

Туркиядан фарқли равишда БАА анча кичик мамлакат ва бу ерда ташкилий ишларни ажойиб ҳолатга келтириш мумкин. Худди Қатардаги Осиё Кубоги сингари. Қатарда жамоалар ва журналистларга жуда юқори даражадаги шароитлар муҳайё этилганди. Журналистлар учун ОФК томонидан тавсия қилинган меҳмонхоналардан медиа марказга махсус автобусда етиб келиш, бу ердан эса ўйинлар бўлаётган стадионлар, машғулотлар ўтказилаётган майдонларга бемалол етиб бориш имконияти мавжуд эди. Машғулот бўлаётган майдонлардан эса учрашувлар бўладиган стадионларга ҳам автобуслар жадвал асосида қатнарди. Агар БАА истаса, ўсмирлар мундиалини шундай тарзда ташкил этиши мумкин. Лекин бунинг учун катта миқдорда маблағ керак бўлади. Қатарда иштиёқ бор эди. Улар бутун дунё Қатар жаҳон чемпионатини ўтказишни ФИФАдан сотиб олганини гапираётган бир пайтда ўзларининг имкониятини барчага кўрсатиб қўйишни хоҳлашганди. Улар бу билан танқидчиларнинг овозини ўчириб қўя олишди деса бўлади. Чунки ҳозир фақат мундиалнинг қайси фаслда бўлиб ўтиши муҳокама қилиняпти холос. 2 йилдан кейин Австралияда Осиё Кубоги ўтказилади. Австралияликларнинг ўзлари Қатардаги шароитларга қойил қолиб, бу каби шароитни яратиш жуда қийин бўлишини таъкидлашганди. БААда эса бундай иштиёқ кузатилмайди. Чунки араблар минтақасига шу билан жаҳон чемпионатини ташкил қилиш имконияти яна қачон берилишини ҳеч ким билмайди. БАА 2019 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун ариза топширган, бироқ ОФКнинг мусобақаларни ўтказишда ўз талаблари бор.

Демак, БААдаги биринчи муаммоли ҳолат стадионлар билан боғлиқ. Биз ҳамиша ОЧЛ учрашувларини кузатиб, у ердаги стадионларда камчиликлар деярли йўқлиги ҳақида таъкидлаб келганмиз. Лекин ФИФАнинг жаҳон чемпионати ўтказиш учун махсус талаблари бор. Шунга кўра, ўйинлар бўлиб ўтадиган стадионларнинг 5тасида шароитлар ўша талабларга жавоб бермайди. Бироқ уларда ҳали зарур таъмирлаш ишлари бошланмаган. Чемпионат эса октябрь ойининг иккинчи ярмида старт олади. Бундан кўриниб турибдики, маҳаллий ташкилотчилар олдида унчалик кўп вақт қолгани йўқ. Барча ишларни бажариш учун ишчилар сони етишмовчилиги юзага келган. Натижада ишлар ўз вақтида бажарилмаяпти. Бунга эса чемпионатни ўтказиш учун ажратилган маблағнинг тугагани сабаб бўлган. Ким ҳам БААда шундай вазият кузатилиши кутган? Ҳеч ким. Аслида маблағ йўқ эмас, шунчаки дастлаб ажратилган пул ишлатиб бўлинган. Қўшимча пул ажратиб беришда эса муаммолар келиб чиқмоқда. Бу ерда БАА футбол федерациясининг ФИФА билан баъзи масалаларни келиша олмаётгани асосий ўринга чиқмоқда. Бу ерда гап ФИФАнинг мезбон мамлакатга ажратадиган пули ҳақида кетяпти. 2007 йил ФИФА Жанубий Кореяга мундиални ташкил қилиш учун 6-7 миллион АҚШ доллари маблағида пул берган. Нигерия бунинг учун 30 млн, Мексика эса 15 млн долларни қўлга киритган. БААга ҳозирча ФИФА 3 миллион маблағ ажратишга тайёр эканлигини маълум қилган. Албатта, бошқаларга қараганда анча кам маблағ олаётган БАА бундан норози. Бу ҳолат эса ўсмирлар жаҳон чемпионатининг тайёргарлик ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Стадионларда прожекторларнинг 2000 люкс ёруғлик бера олмаслиги энг асосий муаммолардан бири эди. ФИФА стадионларда бу миқдор 1500 люксни ташкил этишига розилик билдирган. 4 стадионда бу борада муаммо бўлмайди. Бироқ қолган 3 стадионда ёритишни 1500 люксга етказиш учун жами 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур бўларкан. Ўсмирлар жаҳон чемпионати бюджети 15 миллион доллардан иборат. Лекин ҳозир қолган шароитларни яратишга яна 5-6 миллион миқдорида маблағ кетиши аниқ. Балки, бундай вазиятда ФИФА БАА футбол федерациясининг талабига кўнишга мажбур бўлар. Яъни, чемпионат харажатлари учун белгиланган сметани оширар. Бошқа давлатларга ажратилган пул миқдори анча баланд бўлгани амирликлар вакилларининг асабига ўйнаган бўлиши ҳам мумкин. Айни пайтда маълум принципга асосланган қарама-қаршилик кузатилмоқда дейиш мумкин. Чунки БАА истаган тақдирда катта маблағ сарфлаш имкониятига эга.

Стадионлар масаласига келсак, яна 3 стадионда таблоларни алмаштириш лозим. Ҳозирги таблолар ФИФА талабларига мос келмайди. Биз жуда яхши ҳолатда деб ўйлаган стадионларда шундай камчиликлар бўлгани кўрсатадики, жаҳон чемпионатини ташкил қилиш осон иш эмас. У ўсмирлар ёки ёшлар ўртасида ўтказилаётган бўлса ҳам. Журналистлар учун эса стадионлар, ОФК томонидан тавсия қилинган меҳмонхоналар ва медиа марказлар ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши ҳозирча ҳал этилмаган. Агар пул билан боғлиқ ҳолат ижобий ҳал қилинмаса, бунинг бўлмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Фақат медиа маркази ва стадионларда журналистларга қулай шароитлар яратилади.

БАА ҳам худди Туркия сингари ФИФАнинг бошқа катта аҳамиятли турнирларига яқин орада бошқа даъвогарлик қилмаса керак. Чунки ёшлар ва ўсмирлар мундиалини қабул қилиш истагида бўлган давлатлар етарлича. Лекин меҳмонхона, йўллар инфратузилмаси, стадионлар, машғулот майдонлари ва бошқа жиҳатлар борасида яхши ҳолатда бўлган шундай мамлакатларнинг чемпионатни ўтказишда муаммога дуч келгани бизга сабоқ бўлиши лозим. Чунки 2017 йилги ўсмирлар мундиалини ўтказиш учун даъвогарлик қилаётган давлатлар сафидан ўрин олганмиз. Бундай тажрибалар эса бизга асқотиши аниқ.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика