Latest news

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  1 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси Достонбек Ҳамдамов бугун 23 ёшга тўлди News

Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси Достонбек Ҳамдамов бугун 23 ёшга тўлди

Таваллуд кунини нишонлаётган футболчилар, мураббийлар, умуман миллионлар ўйинига бевосита алоқадор бўлган инсонларни қутлашда давом этамиз.

Бугун барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўла олган, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, бугунги кунда "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Ҳамдамов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти. Истеъдодли ярим ҳимоячимиз бугун 23 ёшга тўлди. Айни навқирон, 90 дақиқа югуриб чарчамайдиган ёш.   

Криштиану Роналду қуршовидаги болалар орасида Достонбек Ҳамдамов ҳам бор 

 

Достонбек Ҳамдамов - 1996 йилнинг 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келган. "Бунёдкор" футбол академиясига келгунга қадар Янгиер футбол мактаб-интернатида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 

Дарвоқе, Достонбек Ҳамдамов икки карра Осиё чемпиони бўлган уч нафар ўзбекистонлик футболчидан бири ҳам ҳисобларнади. Ўтган йили Хитойдаги "қорли финал" номи билан ёдда қолган қитъа чемпионатида чемпион бўлган таркибда Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов бор эди. Бу уччовлон 2012 йил Эроннинг Тахти шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида ҳам қатнашиб, якунда чемпион бўлишган эди.  

Бугунги қаҳрамонимиз 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон Суперкубогини ҳам қўлга киритган. "Қалдирғочлар" сафида 2014-2017 йиллар оралиғида тўп тепган. Жорий мавсумдан эса "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиляпти. 

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Яъни, барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаб, босқичма-босқич юқорига кўтарилиб борган. ОФК томонидан ҳар чоракда чоп этиладиган "AFC QUARTERLY" журналининг навбатдаги сонларининг бирида Ҳамдамов билан интервью чоп этилди. Бу интервью Достонбек 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганидан кейин амалга оширилганди.

- Ўзбекистон футболининг ўсиб келаётган янги авлод вакилларидан бири, ОФК томонидан 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тақдирланган Достонбек Ҳамдамов ўтган мавсум ўзини кўрсатди. Клуб ҳамда терма жамоаси учун порлаган нурга айланди, - дея бошланган эди ўша интервью. 

Ҳамдамовга икки савол:

- Қайси клубга мухлислик қиласиз? Кумирингиз борми? 

- Аниқ бир футболчи ёки клубга мухлислик қилмайман. Чиройли ўйин тарафдориман. Чиройли футболга мухлислик қиламан.

- Достонбек Ҳамдамов футболга илк бор келганида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Нималарни орзу қилган? 

- Мақсадим - Европа гранд клубларида ўйнаш бўлган. Бундан ташқари ёшлигимда "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қилганман. 

Элдор Шомуродов, "Ростов" ҳужумчиси

- Достонбек билан "Бунёдкор" клубида ўйнаб юрган кезларимиздан буён яқин дўстмиз. Турли ёш тоифасидаги терма жамоаларда бирга ўйнадик. Россия чемпионатида ҳам иккимизга тўп тепиш насиб этди. Ўйлайманки, ҳали биз ўз сўзимизни айтамиз, биргаликда жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, Достонбекни бугунги таваллуд айёми билан табриклайман. Бу табрикка тенгдошларимиз Отабек Шукуров, Рустам Ашурматов, Акром Комиловлар ҳам қўшилишади. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика