Latest news

20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  0 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   4 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  21 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  17 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  15

Осиё трансфер рекордлари: Оскар барчани ортда қолдирди News

Осиё трансфер рекордлари: Оскар барчани ортда қолдирди

Tags :  Оскар
Бразилиялик ярим ҳимоячи Оскарнинг Хитойга йўл олиши муносабати билан ОФК расмий сайти ушбу рекорд трансферга алоҳида эътибор қаратди.

Маълумотларга кўра, Хитой клуби "Шанхай СИПГ" Оскар учун "Челси"га 70,5 миллион евро миқдорда пул тўлаган. Бу эса Осиё траснфер бозоридаги энг юқори сумма ҳисобланади. 

Бунгача ҳам футболчиларга рекорд сумма тўлаш айнан ушбу клубга тегишли бўлиб, "Шанхай СИПГ" ўтган мавсум бошида бошқа бир бразилиялик футболчи Халк учун 55,8 миллион евродан воз кечганди. 


Ўтган бир йил давомида Осиёда трансферлар рекорди олти марта янгиланди. Буни албатта қитъа футболи учун катта воқеа деса бўлади. 2015 йил бошида БААнинг "Ал Аҳли" клуби аввалига Эвертон Рибейро, кейинроқ Мусса Сов учун учун 15/16 миллион пул тўлаганди. Аммо охирги бир йил ичида трансер бозорига Хитойнинг шиддат билан кириб келиши ҳамма ёқни "остин-устун" қилиб юборди. 


Хитойнинг учта клуби - "Шанхай СИПГ", "Гуангжу Эвергранд" ва "Жиангсу Сунинг" янги футболчиларни сотиб олиш учун жуда катта миқдорда маблағ ажратишга тушиб кетишди. Аввалига "Жиангсу Сунинг" 28 миллион эвазига Рамиресни қўлга киритган бўсла, кейинчалик "Гуангжу Эвергранд" ҳам бўш келмади ва "Атлетико Мадрид"дан Жексон Мартинесни 42 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Орадан кўп ўтмай "Жиангсу Сунинг" яна нархни оширди ва "Шахтёр"даги Алекс Тейшейра учун 50 миллион тўлади. Охирги иккита рекорд трансфер эса "Шанхай СИПГ"га тегишли. Бу клуб икки футболчи - Халк ва Оскар учун 125 миллион евродан кўпроқ пул сарфлади. Мана энди бразилиялик футболчилар Осиё чемпионлар лигасида Хитой клуби шарафини ҳимоя қилишади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика