Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Осиё Кубогида ҳакамларга компьютер баҳо беради News

Осиё Кубогида ҳакамларга компьютер баҳо беради

Эртага Қатарда бошланадиган 2023 йилги Осиё Кубогида қизиқарли янгилик синовдан ўтказилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) инспекторлар (техник экспертлар) ишини ўзгартирадиган махсус ҳакамлик платформасини ишга туширмоқда.

Маълум бўлишича, ҳакамни аслида инспектор эмас, балки компьютер дастурининг ўзи баҳолайди. Ҳакамлар бригадасининг иш сифатини кузатаётган шахс платформанинг тегишли бўлимларига ўз шарҳларини киритиши кифоя қилади ва улар асосида балл тузилади. Инспектор буни кўрмайди – у фақат ҳакамлар бўлими ходимлари учун мавжуд бўлади.

Янги тизим 2023/24 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида синовдан ўтказилди, деб хабар берди ОФК. У инспекторга ўйин видеосига кириш имконини беради ва унга асосий эпизодлар видеоларини яратиш ва ўқув материалини тайёрлаш имконини беради.

Бундан ташқари, Осиё Кубоги ўйинларида Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қўлланган офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими ҳам ишлатилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика