Осиё Кубоги. Япония машғулотини юзлаб мухлислар кузатди News

Осиё Кубоги. Япония машғулотини юзлаб мухлислар кузатди

Осиё Кубогида иштирок этаётган Япония терма жамоаси Брисбен шаҳрида очиқ машғулот ўтказди.
Ушбу машғулотни кўриш мақсадида стадионга юзлаб мухлислар келишди. Биласиз, японияликлар Ироқ билан кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бундан эса мухлисларнинг кўнгли шод бўлди ва улар машғулотни кўргани боришди.

Кўп узоқ давом этмаган машғулот якунида ишқибозлар ўз севимли ўйинчилари билан эсдалик учун суратга тушишди, улардан дастхат олишди. Болакайлар қийналиб қолмаслиги учун уларга алоҳида йўлакчалар тайёрланди. Эслатиб ўтамиз, Япония гуруҳдаги охирги учрашувини 20 январь куни Иорданияга қарши ўтказади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика