Latest news

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  1 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  53 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Осиё кубоги-2023. Саудия Арабистони Таиланд билан дуранг ўйнади. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби - Таиланд News

Осиё кубоги-2023. Саудия Арабистони Таиланд билан дуранг ўйнади. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби - Таиланд

Осиё кубоги "F" гуруҳи 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйини бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони — Таиланд 0:0

Саудия Арабистони: Ал Нажар, Ал Скурк (Канно, 79), Ал Булайхи, Ал Салули, Ал Хайбари, Кадеш (Ал Досари, 64), Али (Ал Шехри, 87), Ал Гамди (Ал Брейк, 64), Ал Досари, Гариб, Радиф (Хажи, 64).

Таиланд: Ануин, Бурират, Тхонгсонг, Праисуван, Чаннгом, Юйен, Чаренраттанапиром (Промсрикаев, 88), Канитсрибампен (Чамратсами, 74), Каман (Помпан, 65), Вонггорн (Пумчантик, 88), Поеипимаи (Жайдед, 74).

Огоҳлантириш: Гариб (35).


Saudi Arabia

Asian Cup Grp. F . Round 3

25/01/2024, 20:00

0
:
0
Finished

Thailand

Stadium: Education City Stadium, 38773 spectators

45'
90'
12'  Abdullah Radif
35'  Abdulrahman Ghareeb
64'  Hasan Kadesh (Nasser Al Dawsari)
64'  Abdullah Radif (Talal Haji)
64'  Faisel Al-Ghamdi (Mohammed Al Burayk)
79'  Fawaz Al Sagour (Mohamed Kanno)
87'  Mukhtar Ali (Saleh Al-Shehri)
65'  Kritsada Kaman (Weerathep Pomphan)
74'  Worachit Kanitsribampen (Peeradol Chamratsamee)
74'  Teerasak Poeiphimai (Supachai Chaided)
88'  Jaroensak Vongkorn (Rungrath Poomchantuek)
88'  Pathompol Charoenrattanapirom (Channarong Promsrikaew)


 

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1/8 ФИНАЛДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН, ТАИЛАНД ЭСА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЎЙНАЙДИ.

90+3. Саудия Арабистони ҳозирги дақиқаларгача 2.62 xG (!) қайд этди, аммо гол ура олмади. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди.

89. Талал Ҳожининг дарвозага яқин масофада бош билан берган зарбасини Таиланд посбони қийинчилик билан бартараф этди.

88. Ўзгариш навбати Таиландда: Рунграт Пумчантуек ва Чаннаронг Промсрикаев Жароенсак Вонгкорнг ва Патхомпол Чароенраттанапиромни алмаштирди.

87. Манчинидан сўнгги ўзгариш: Муҳтор Алининг ўрнига Солиҳ ал-Шеҳри туширилди.

86. Таиланд сўнгги дақиқаларда умуман ҳужумга ўтаётгани йўқ, Саудия эса рақиб дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилмоқда.

79. Саудия Арабистони рақиб жарима майдончаси ичида дарвоза томон кўплаб зарбалар берди, аммо вазият оффсайд билан якунланди.

79. Ўзгариш навбати Саудия Арабистонида: Муҳаммад Канно Фаваз ал Ямини алмаштирди.

74. Таиландда икки ўзгариш: Тирасак Поеимхимаи ва Ворачит Канитсрибумпхен майдонни тарк этди, уларнинг ўрнини Супачаи Жаидед ва Пирадон Чамратсами тўлдирди.

73. Носир ал Довсариии! Захирадан тушган футболчи қулай вазиятдан гол ура олмади. Унинг зарбаси дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди.

72. Ал Довсарининг жарима майдончаси ичида қулай позициядан берган зарбаси кучсизлик қилди ва дарвозабон тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

69. Захирадан майдонга тушган Талал Ҳожи бош билан рақиб дарвозасига йўл топишга уринди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

65. Таиландда ҳам ўзгариш: Виратип Помпхан Критсада Каманнинг ўрнига майдонга тушди.

64. Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини бир йўла уч ўзгаришни амалга оширди: Ҳожи, Ал Довсари ва Ал Бурайк, Кадеш, Радиф ва Ал Гамдини алмаштирди.

62. Саудлар қарши ҳужумдан фойдаланиб кетишлари мумкин эди. Ғариб бир футболчини алдаб шеригига тўпни узатда, аммо таиландлик футболчи қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

57. ГОООЛ! Саудия Арабистони ҳисобни очди. Нима? Яна оффсайд-ми?! Абдулраҳмон Ғариб ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

54. Саудия Арабистонининг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар кетди, марказга узатилган тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.

49. Таиландлик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо саудиялик футболчи бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+7. Ворачит Канитсрибумпхен жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо ноаниқ.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди.

43. Бу сафар Ғариб рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо, дарвозабон ўзига келган тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

42. Саудия сўнгги дақиқаларда тўпни рақибга бермаяпти ва олдинга интилмоқда.

36. ГОООЛ! Таиланд ҳисо очди. Ворачит Канитсрибумпхен шеригининг узатмасидан сўнг тўпни аниқ дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам оффсайд.

35. Ўйиндаги илк сариқ карточка Ғарибга кўрсатилди. У таиландлик Вонгкорнгни қарши ҳужумда тўхтатиб қолганди.

31. Уххх! Ғариб жарима майдончаси ичида Радифга тўпни узатганди, аммо ҳужумчининг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

27. Ал Довсари яна бир бор рақиб дарвозасини узоқроқ масофадан ишғол қилишга уриниб кўрди. Аммо бу сафар ҳам Саранон Ануин ўз ўрнида

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Саудия Арабистони томонида: 60% - 40%.

24. Саудиялик ўйинчи жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо, ҳакам бу вазиятда қўполлик қайд этмади.

19. Салим Ал Довсари икки рақибини алдаб жарима майдончаси остонасида зарба бериб кўрганди. Аммо, бу вазиятда таиландлик ўйинчилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

17. ГООЛ! Саудия Арабистони барибир биринчи бўлиб ҳисобни очмоқда. Пенальтини аниқ ижро этолмаган Абдуллоҳ Радиф қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўналтириб юборди. Йўўўқ! Бу вазиятда ҳам оффсайд қайд этилди.

15. ГООЛ! Таиланд ҳисобни очди! Йўқ, ён ҳакам бу ерда оффсайдни қайд этмоқда. Тирасак Поеимхимаи рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

12. Абдуллоҳ Радифнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди! Ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

11. Таиланд дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳакам VAR ёрдамида шундай қарорга келди.

10. Абдулраҳмон Ғарибга нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкин. У майдонда ётибди. Ҳакам эса VAR мониторига қараб йўл олди.

8. Саудиялик футболчиларда гол уриш учун жуда қулай вазият юзага келганди. Аммо, Салим Ал Довсари рақиб дарвозабонини алдай олмади.

7. Тирасак Поеимхимаи бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

7. Ҳа, ҳозирда кичик устунлик таиландлик футболчилар томонида.

3. Илк хавфли вазият таиландликлар томонидан содир этилди. Ён чизиқдан ажойиб узатмадан сўнг жанубий-шарқий осиёликлар гол уриш имкониятига эга бўлишганди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

- Ассалому алейкум. Бироздан сўнг Осиё кубоги "F" гуруҳи 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйини бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси рақиби маълум бўладиган ушбу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика