Latest news

20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  7 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  1 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  12 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  3 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар News

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар

Австралияда давом этаётган Осиё Кубогининг эртага финал учрашуви ўтказилади. Бунда мезбон жамоа Австралия мусобақада яхши ўйин кўрсатаётган Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Биласиз, бу жамоалар бир гуруҳда кураш олиб боришди ва ўзаро ўйиннинг биринчисида кореяликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Эртага бўлса, Австралия ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. Қуйида финал баҳси олдидан рақамлар билан боғлиқ баъзи қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

9. Австралия терма жамоасининг ўйинчилари 9 мамлакат клубларида тўп тепишади. Футболчилар орасида Бельгия, Англия, Германия, Ж.Корея, Голландия, Қатар, Россия, Туркия ва АҚШ миллий чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўйинчилар бор.

7. Австралия термасининг етти нафар ўйинчиси ички чемпионат клубларида тўп тепишмоқда. Булар - Томи Юрич, Мэттью Спиранович ("Вестерн Сидней"), Евген Галекович ("Аделаида Юнайтед"), Мэтт Маккей ("Брисбен Роар"), Марк Миллиган ("Мельбурн Виктори"), Терри Антонис ("ФК Сидней") ва Натан Бёрнс ("Веллингтон Феникс").

4. Жанубий Корея таркибида тўрт нафардан футболчи Германия ва Қатарда ўйнашади. Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Мон Хён Минг ва Ку Жа Чол Бундеслига клубларида фаолият олиб бораётган бўлса, Чо Ёнг Чол, Нам Те Хи, Ли Кюн Хо ва Хан Кук Ёнг Қатар клублари вакиллари ҳисобланади.

2. Австралиялик Массимо Луонго ҳозирча икки марта "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. У Қувайт ва БАА билан кечган баҳсларда шу номга лойиқ кўрилди.

1. Эртага Осиё Кубоги финалида майдонга тушадиган футболчиларнинг деярли 100 фоизи Европа ёки Осиё клубларида тўп тепишади. Фақат биргина Тим Кейхилл бундан мустасно. Чунки у АҚШнинг "Нью Йорк Ред Булс" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика